UZ

Сўнгги янгиликлар

16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0

25 окт 18:42
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Терма жамоаларнинг Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига олиб бораётган тайёргарлиги кўриб чиқилди

Теглар :  Ханчжоу-2022
Айни пайтда барча терма жамоаларимиз яқинлашиб келаётган Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига катта тайёргарлик олиб бормоқда.

Бугун Миллий Олимпия қўмитасида мазкур ҳолат қай даража йўлга қўйилгани, шунингдек, 2023 йил тақвим режасидан ўрин олган мусобақалар ва уларнинг сметасини шакллантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирни Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳамда МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов олиб боришди. Унда, шунингдек, Қўмита қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори Камол Сирожитдинов, федерация ва ассоциациялар масъуллари иштирок этишди.

Даставвал, Шаҳрулло Шарипович ортда қолаётган йил якунлари бўйича қисқача тўхталиб, 2022 йил ўзбек спорти учун тарихий натижаларга бой бўлгани, келаси йил бундан ҳам юқори ютуқларга эришиш учун ҳаракат қилинишини билдирди. Йиғилишда мутасадди раҳбарлар ҳар бир федерация масъуллари билан терма жамоаларнинг бугунги кундаги вазияти, Осиё ўйинларига жалб қилинаётган таркиб, уларнинг тайёргарлик режаси, спортчиларнинг ҳолати бўйича атрофлича фикр алмашишди.

Шерзод Ташматов терма жамоаларнинг янада юқори натижа кўрсатиши, атлетларнинг жисмоний ва функционал тайёргарлигини ошириш мақсадида кучли хорижлик мутахассисларни жалб қилиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди. Шунингдек, суҳбат давомида оммавий спорт тарғиботини кучайтириш, спортчиларнинг саломатлигини назоратга олиш, мунтазам равишда уларни тиббий кўрикдан ўтказиб бориш бўйича қўшимча кўрсатма берди.

Йиғилиш кун тартибига мувофиқ, учрашув давомида янги йил учун тақвим режаларни ишлаб чиқиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Бунда ҳар бир масъулдан тақвимни пухта шакллантириш, йил давомида унга ўзгартириш киритилган тақдирда вақтида огоҳлантириб бориш, спорт тадбирларини ўтказиш учун ажратиладиган маблағларни самарали йўналтириш сўралди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг