UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0

04 май 09:09
Янгиликлар

Дзюдо

Терма жамоамиз делегацияси Жаҳон чемпионатига жўнаб кетди ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугун тонгда Ўзбекистон терма жамоаси 7-14 май кунлари Доҳа шаҳрида ўтказиладиган катталар ўртасидаги 36-жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Қатар пойтахтига йўл олди.

Ҳозиргача йилнинг асосий мусобақасида қатнашиш истагини дунёнинг 5 қитъаси 99 давлатидан жами 669 (348 эркак, 321 аёл) нафар дзюдочи билдирган. Улар қаторида Ватанимиз шарафини 18 нафар дзюдочимиз ҳимоя қилади. 

7-13 май кунлари яккалик беллашувларида жами 14 та вазн (7 та эркаклар, 7 та аёллар) тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. 14 май санасида эса жамоавий баҳслар ўтказилади. 

Эркаклар мусобақасида энг кўп иштирокчи -90 кг вазнда (60 дзюдочи), аёллар ўртасида эса -70 кг вазн (50 дзюдочи) тоифасида рўйхатдан ўтган. Қитъалар бўйича энг кўп қатнашчи Европадан (329 нафар), энг ками эса Океания (11 нафар)дан. 

АҚШ, Франция, Италия, Қозоғистон, Япония, Мўғулистон, Корея Республикаси ва Ўзбекистондан тўлиқ таркиб – 18 нафардан дзюдочи жаҳон чемпионати медаллари учун татамига чиқади. Мезбон Қатар 4 нафар дзюдочини мусобақа учун рўйхатдан ўтказган. 

Жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркибимиз:

-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова 

-52 кг: Диёра Келдиёрова, Сита Кадамбаева  

-57 кг: Шукуржон Аминова, Нилуфар Ермаганбетова

-70 кг: Гулноза Матниязова, Шоҳиста Назарова

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

+78 кг: Рината Илматова


-60 кг: Дилшодбек Баратов 

-66 кг: Сардор Нуриллаев, Муҳриддин Тиловов

-73 кг: Обидхон Номонов, Муроджон Йўлдошев

-81 кг: Мусо Собиров

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев

+100 кг: Алишер Юсупов, Шоҳруҳхон Бахтиёров

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг