UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

04 апр 18:53
Янгиликлар

Кураш

Термизда Президент соврини учун кураш мусобақаси ўтказилади

10-11 апрель кунлари Термиз шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишлаб ўтказиладиган анъанавий ХV халқаро турнир бўлиб ўтади.

1993 йилдан буён ҳар икки йилда ўтказиб келинаётган турнирда шу кунга қадар дунёнинг энг номдор полвонлари иштирок этишган.

Бу сафарги мусобақада ҳозирча 30га яқин давлатдан 50 нафардан ортиқ полвонлар иштирок этиш истагини билдиришган.

Халқаро турнирда эркаклар -60, -66, -73, -81, -90 кг., аёллар эса -48, -57, -63, -70, +70 кг. вазн тоифаларида ўзаро беллашади. Шунингдек, мусобақада мутлақ вазн тоифасида ҳам беллашувлар ташкил этилади.

Ал-Ҳаким Ат-Термизий Халқаро турнирининг умумий мукофот жамғармаси 100 минг долларини ташкил этиб, ҳар бир вазн тоифасида ғолибларга 3 000 АҚШ доллари, 2-ўринлар учун 2 000 АҚШ доллари ҳамда иккита 3-ўрин соҳиблари 1 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритишади.

Мутлақ вазнда ғолиб бўлган полвон Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 10 000 АҚШ долларига сазовор бўлади. 2-ўрин соҳиби 5 000 доллар, иккита 3-ўрин соҳиблари 3 500 доллардан, жами 22 000 доллар миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланишади. Мутлақ вазн тоифасидаги 4 нафар чорак финал омадсизларининг ҳар бирига эса 2 000 доллардан жами 8 000 доллар пул мукофоти таъсис этилган.

XV бор ташкил этилаётган ушбу мусобақа ҳам ҳар доимгидек қизиқарли, муросасиз ва кучли рақобат остида ўтишига шубҳа йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг