UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

22 сен 07:01
Янгиликлар

Формула-1

The Race 2010-2019 йиллар оралиғидаги энг яхши Формула-1 ҳайдовчилари рейтингини эълон қилди

Теглар :  Формула-1
The Race 2010 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда Формула-1нинг энг яхши ҳайдовчилари рейтингини эълон қилди.

Журналистларнинг таъкидлашича, улар барча 66 ҳайдовчининг қобилиятини эмас, балки уларнинг муваффақияти, чиқишлар давомийлиги, барқарорлиги, мослашувчанлиги, Формула-1`нинг эпик лаҳзаларида иштирок этиши ва бошқа сон-саноқсиз омиллари асосида баҳоланган. Рейтинг фақат белгиланган вақт оралиғидаги пойгаларни ҳисобга олади.

Унга кўра, биринчи ўринни "Мерседес" учун бешта чемпионлик унвонини қўлга киритган, шунингдек, ўн йилликнинг бошида "Макларен" жамоаси шарафини ҳимоя қилган Льюис Хэмилтон эгаллади. 

"Ред Булл" билан тўрт карра жаҳон чемпионлигига эришган Себастьян Феттель иккинчи ўриндан жой олган бўлса, Фернандо Алонсо кучли учликни якунлаб берди. Испаниялик пилот 2016 йилги чемпион Нико Росбергни ортда қолдирган бўлса, амалдаги чемпион ва мавсум етакчиси Макс Ферстаппен саккизинчи поғонани банд этди.

The Race. 2010 йилдан 2019 йилгача бўлган энг яхши 10 нафар Формула-1 пилотлари:

1. Льюис Хэмилтон

2. Себастьян Феттель

3. Фернандо Алонсо

4. Нико Росберг

5. Женсон Баттон

6. Марк Уэббер

7. Даниэль Риккардо

8. Макс Ферстаппен

9. Кими Райкконен

10. Валттери Боттас

Ҳозирда Формула-1'да фаолиятини давом этирраётган бошқа ҳайдовчилар қуйидаги ўринларни эгаллашди: Шарль Леклер - 11, Серхио Перес - 13, Карлос Сайнс - 18, Михаэль Шумахер - 20, Кевин Магнуссен - 22, Эстебан Окон - 24, Пер Гасли - 25, Ландо Норрис - 29, Жорж Расселл - 41.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг