UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

27 авг 09:06
Янгиликлар

Дзюдо, Токио-2020

Токио-2020: Илк олтинга яқинмиз. Учқун Қуранбоев финалда!

Ҳозиргина Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг дзюдо беллашувларида ярим финалдан ўрин олган бир учрашув якунланди.

-66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган парадзюдочимиз Учқун Қуранбоев ярим финалда украиналик Давид Хоровани иппон баҳоси эвазига мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди. Қуранбоевнинг Паралимпия ўйинларининг олтин медали учун кечадиган беллашувдаги рақиби испаниялик Серхио Банон Ибаньес бўлади.

-60 кг вазн тоифаси беллашувларидаги паралимпиячимиз Шерзод Намозов эса бронза медали йўлидаги илк ўтиш баҳсида жазоирлик Ишак Оулдкудирдан устун келди. Бироздан кейин у мўғулистонлик Ядамдорж Суҳбаатарга қарши татамига чиқади. Ғолиб парадзюдочи бронза медали учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
27 авг 10:56:33
Judo 1
Ichqunga omad, 1-oltin medalni qo'lga kiritishini tilab qolamiz.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг