UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

24 авг 14:59
Янгиликлар

Токио-2020

Токио-2020: Паралимпия ўйинларида байроқдоримиз ўзгарди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси шу йил 21 август куни Японияга етиб борганди.

Нарита аэропортида олинган тест натижаларига кўра, дзюдо бўйича бир нафардан спортчи ва мураббийимизда коронавирус инфекцияси аниқланди ва улар Токио шаҳрида карантинга олинди.


Шунингдек, енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси ва байроқдори Нурхон Қурбонова самолётда уларга яқин масофада бўлганлиги боис бу спортчига ҳам Халқаро Паралимпия ташкилий қўмитаси ҳамда Япония ҳукумати талабларига мувофиқ карантин эҳтиёт чораси қўлланилди. Шу сабабли Н.Қурбонова бугун Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланадиган очилиш маросимида байроқдор сифатида иштирок эта олмаслигини маълум қиламиз.


Шу ўринда Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси томонидан параканоэ бўйича Жаҳон чемпиони Шаҳноза Мирзаева Мухаммад Рихсимов билан биргаликда байроқдор сифатида иштирок этиши таклифи маъқулланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг