UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

15 июн 08:51
Янгиликлар

Оғир атлетика

Токио Олимпиадаси лицензиантлари тақдирланди (+ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Кеча республика Касаба уюшмалари федерациясида Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчилар ва уларнинг мураббийлари тақдирланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратилла Рафиков, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, спорт фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва журналистлар  иштирок этишди.

Сўз олганлар Президент ва ҳукуматимиз томонидан спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтишди.

Тадбирда Касаба уюшмалари таркибида бўлган Токио-2020 лицензиатлари, жумладан, оғир атлетикачилар Акбар Жўраев, Муаттар Набиева ва Кумушхон Файзуллаева, енгил атлетикачи Суҳроб Хўжаев, академик эшкак эшувчи Собир Сафаралиев Касаба уюшмалари федерацияси томонидан 10 миллион сўмдан, уларнинг мураббийлари эса 5 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланишди. Ўз навбатида, йирик халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган Муҳаммадқодир Тоштемировга ҳам муносиб эътибор кўрсатилди.

Ўз навбатида, атлетларимиз муҳтарам Президентимиз ва ҳукуматимизнинг бундай эътиборидан хурсанд эканликларини билдириб, келажакда Янги Ўзбекистон учун янги ғалабалар тақдим қилишга ваъда беришди.

Муаллиф: Алимурод Мамадаминов



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг