UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

27 фев 18:29
Янгиликлар

Дзюдо

Тошкент “Катта дубулға” турнири олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Теглар :  Дзюдо
Хабарингиз бор, 1-3 март кунлари Тошкент дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирига мезбонлик қилади.

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йирик рейтинг очколарини тақдим этувчи ушбу мусобақага 70 дан ортиқ мамлакатдан 500 нафардан зиёд спортчи ташриф буюриши кутилмоқда. Бугун МОҚда мазкур турнирга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилиб, беллашувлар олдидан қатор мавзулар муҳокама қилинди.

Тадбирда Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) медиа бўлими мутахассислари, терма жамоа мураббийлар штаби ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Анжуман аввалида Спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов мусобақани юқори савияда ўтказиш учун давлатимиз томонидан катта эътибор қаратилаётгани, барча иштирокчилар учун қулай шароитлар яратиб берилиши ҳақида гапирди. Ўз навбатида, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига умумий кўрилаётган тайёргарлик, дзюдочиларимиздан кутилаётган натижалар борасида сўзлаб берди. МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов терма жамоа аъзоларининг тайёргарлиги, мамлакатимизда ёшлар ўртасида дзюдо оммавийлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, федерациянинг яқин режалари хусусида тўхталди.

Анжуман давомида ОАВ ходимлари терма жамоа аъзоларининг тайёргарлиги, мусобақада қатнашадиган таркиб ва бошқа қизиқарли мавзулардаги саволлар билан мутахассисларга юзланишди. Бунга жавобан терма жамоа бош мураббийи Илиас Илиадис, аёллар жамоаси устози Жамшид Худойберганов спортчиларнинг умумий ҳолати яхши экани, йил бошида кетма-кет икки турнирда ғалаба қозонган Диёра Келдиёровага дам берилгани ва бошқа йўналишлар бўйича маълумот беришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг