UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

17 апр 08:42
Янгиликлар

Гимнастика, Фотогалерея

Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи ниҳоясига етди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Тошкент мезбонлик қилган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичи якунига етди.

Мусобақанинг охирги кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та бронза медалига сазовор бўлди. Тахмина Икромова ҳалқадаги машқда, шунингдек, гуруҳ машқида 5 ҳалқа билан чиқиш қилган қизларимиз шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишди.

Ҳалқа:

1. София Рафаели (Италия),

2. Маргарита Колосов (Германия),

3. Тахмина Икромова (Ўзбекистон).

5 ҳалқада гуруҳ машқи:

1. Хитой,

2. Қозоғистон,

3. Ўзбекистон (Екатерина Фетисова, Мумтозабону Исхокзода, Наргиза Жуманиязова, Рухшона Деҳконова, Иродахон Садикова).

Шу тариқа, терма жамоамиз ушбу мусобақани 1 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан якунлади.

Жаҳон кубоги босқичи якунига етгач, мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими ҳамда гала – концерт бўлиб ўтди. Концертда гимнастикачи қизларнинг ҳам ўз чиқишлари билан қатнашгани барчага манзур бўлди.

Тантанали маросимда ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, миллий олимпия қўмитаси масъул раҳбарлари ҳозир бўлдилар.


Муаллиф - Алимурод Мамадаминов, olamsport.com мухбири

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг