UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

20 дек 21:52
Янгиликлар

Оғир атлетика

Тошкентда IWF конгресси бўлиб ўтди

Теглар :  IWF
Бугун Тошкентдаги "International Tashkent Hotel" меҳмонхонасида IWF (Халқаро оғир атлетика федерацияси)нинг конгресс йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ортда қолган йил сарҳисоби, бўлажак мусобақалар учун тайёргарлик, режалар муҳокама қилинди.


Тошкентдаги конгрессда иштирок этган барча меҳмонлар ҳукуматимиз ва бевосита Ўзбекистон оғир атлетика федерациясига меҳмондўстлик ҳамда юқори савиядаги ташкилотчилик учун миннатдорчилик билдиришди.  


Халқаро оғир атлетика федерацияси Бош котиби Муҳаммад Жаллуд: 

"Ҳаммага хайрли тонг. Авваламбор, Майкл Иранига ташаккур айтмоқчиман. Биз ковид билан, унинг янги тури билан курашяпмиз. Шунингдек, янги йилни кутиб олиш арафасида турибмиз. Бунга қарамай, бу ерда, оилаларидан узоқда бўлган ҳамкасбларимга раҳмат деб қоламан. Биз Париж-2024"гача оғир атлетикани "тозалаш" вазифасини ўз олдимизга қўйганмиз ва бунинг учун катта пул сарф қилинмоқда. Токио-2020 иштирокчилари орасида оғир атлетика спорт туридан бирорта ижобий допинг тести аниқланмади. Бу катта натижа ва бизнинг ютуғимиз. Кейинги мусобақаларда ҳам шу каби ҳолат бўлиши учун ишлашдан тўхтамаслик зарур. 

Фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистонга катта раҳмат деб қоламан. Айнан Ўзбекистон йил давомида 3та халқаро мусобақани қабул қилди. Акс ҳолда биз ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини кейинроқ муддатга суришимиз ва бунинг оқибатида бутун бир авлодни йўқотишимизга тўғри келарди. Барчамиз гувоҳ бўлганимиз катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳам юқори савияда ўтказилди. Бунинг учун Шахрилло Махмудовга алоҳида раҳмат деб қоламан".


Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Майкл Ирани:

"Мен ўтган йил октябрь ойида IWF"га вақтинчалик раҳбар сифатида тайинландим. Ўтган вақт давомида оғир атлетика ривожи йўлида биргаликда меҳнат қилдик. Биз мустақил экспертлар гуруҳини ташкил этдик. Париж-2024да оғир атлетика учун ажратилган квоталар сонининг қисқартирилиши биз учун жиддий зарба бўлди. Аммо мен ХОҚ билан умумий тил топишимизга умид қилиб қоламан. Ваҳоланки охирги марта оғир атлетикачида допинг аниқланганига қанча бўлди? Яқин орада бундай ҳолат юз бермади, тўғрими? Биз катта кўламдаги ишни бажардик ва бунинг учун барчангизга раҳмат деб, табриклаб ўтмоқчиман.

Бу йил давомида биз мулоқот учун очиқлигимизни, муаммоларни бартараф этиш тарафдори эканлигимизни исботлай олдик. Апрелда ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати айнан Тошкентда бўлиб ўтганди. Умид қиламанки, сизларга ҳам бу ерда барча шароитлар яратилди, овқатлар ҳам жуда мазали эди". 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг