UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

11 мар 20:20
Янгиликлар

Қиличбозлик

Тошкентда қиличбозлик бўйича қитъалараро халқаро конференция бўлиб ўтди

Теглар :  Қиличбозлик
Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан сўнг Тошкентда қиличбозлик бўйича қитъалараро конференция бўлиб ўтди.

“Hyatt” меҳмонхонасида ўтган тадбирда Осиё, Африка, Пан Америка қиличбозлик конфедерациялари мутасаддилари, шунингдек, мамлакатимиз номидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, мамлакат қиличбозлик федерацияси раиси Мақсуд Абдусаматов иштирок этишди.


Конференция “Дунёда қиличбозликни оммалаштириш, муаммо ва ечимлар” мавзусида ташкил қилинди. Унда расмийларимиз мамлакатимизда қиличбозликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, Президентимизнинг бу борадаги ислоҳотлари хусусида тўхталиб ўтишди. Шунингдек, ҳар бир минтақа мутасаддилари ўз ҳудудларида қиличбозликнинг ривожи, оммалашуви, қолаверса, ечимини кутаётган бир қатор муаммолар хусусида гапириб ўтишди. Конференция якунида ривожланаётган мамлакатларни қўллаб-қувватлаш, уларни керакли инвентарлар билан таъминлаш, мураббий ва ҳакамлар учун семинарлар ташкил этиш каби истиқболли режалар белгилаб олинди.


Шундан сўнг Осиё чемпионати якунига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда қитъа биринчилигида муваффақиятли иштирок этган терма жамоамиз вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. Анжуман давомида спортчиларимизнинг эришган ютуқлари, жорий йил терма жамоа олдига қўйилган режалар, жаҳон чемпионатига тайёргарлик каби мавзуларда қизғин савол-жавоблар бўлди. Эслатиб ўтамиз, 2-9 март кунлари ўтган мусобақада ўсмирларимиз умумжамоа ҳисобида иккинчи, ёшларимиз эса биринчи ўринни қўлга киритган эди.


Суратлар муаллифи: Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг