UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

18 апр 17:13
Янгиликлар

От Спорти

Тошкентга конкур ҳавоси кириб келмоқда

Тошкентда конкур мусобақаси ўтказилади.

21-23 апрель кунлари пойтахтимиздаги “Universal Horses Stable” мажмуасида конкур бўйича анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган Жаҳон кубогининг Евросиё лигаси босқичи, 27-30 апрель кунлари эса Евросиё лигасининг Миллатлар кубоги ҳамда "Maxsima Masters" Гран-при турнири бўлиб ўтади.

17 апрель куни мазкур мусобақада иштирок этадиган спорт отлари Франкфурт-Тошкент йўналиши бўйича махсус рейсда пойтахтимизга олиб келинди. Тулпорлар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан белгиланган тартибда базага жўнатилди.

Отлар бир неча кунлик тикланиш жараёни, санитар кўриклардан сўнг машғулотларга қўйилади. Эслатиб ўтамиз, Евросиё лигаси босқичиларининг якунида келаси йил бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогининг финал босқичи иштирокчиси аниқлаб олинади.

Мазкур нуфузли мусобақага Евросиё лигасига кирувчи 11 мамлакатдан ташриф буюрадиган чавандозлар, шунингдек, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг таклифига биноан Швеция, Германия, Франция, Италия, Нидерландия, Польша, Хитой, Япония, Оман, Қатар, Эрон, Ҳиндистон каби 20 мамлакатдан меҳмонлар келишади.

Демак, от спорти ишқибозларини 21-23 ва 27-30 апрель кунлари “Universal Horses Stable” мажмуасида ўтадиган қизиқарли беллашувларни томоша қилишга таклиф этамиз. Мусобақага кириш бепул.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг