UZ

Сўнгги янгиликлар

14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0

27 апр 07:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Луисвилл турнирининг марказий жангини эълон қилди

8 июнь куни АҚШнинг Кентукки штати Луисвилл шаҳрида UFC on ESPN 57 турнири ўтказилади.

Лига матбуот хизмати ушбу оқшомнинг марказий жангини эълон қилди.

Унга кўра, ўрта вазн тоифасида UFC рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаб турган америкалик Жаред Каннонир (17-6-0) турнир доирасида октагонга кўтарилади. Унга ўша куни рейтингнинг саккизинчи поғонасидаги Франция вакили Нассурдин Имавов (13-4-1) рақиблик қилади.

Ўтган йилнинг январь ойида Нассурдин Имавов ўзининг учта ғалабадан иборат сериясини тўхтатганди. Ўшанда у беш раундлик жанг якунида ҳакамларнинг якдил қарори билан Шон Стриклендга ютқазиб қўйганди. Имавовнинг Крис Кертисга қарши кейинги жанги эса ўтказилмаган дея топилган эди. Боиси, жангчилар иккинчи раундда бош билан тўқнашиб кетишганди. Шундан сўнг Нассурдин Роман Долидзени мағлуб эта олди.

Жаред Каннонир эса 2022 йилнинг июль ойида Исраэль Адесаньяга қарши кечган чемпионлик жангида ютқазди. Шундан кейин америкалик аралаш яккакураш устаси кетма-кет иккита жангда зафар қучди. Аввалига ҳакамларнинг айри қарори билан Шон Стриклендни, кейин эса Марвин Ветторини енгди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг