UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

13 окт 15:46
Янгиликлар

Кураш

Украинада белбоғли кураш бўйича илк Европа чемпионати ўтказилди + ФОТО

Украинанинг Львов шаҳрида илк бор белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Европа чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур қўҳна қитъа чемпионатида 100 нафарга яқин полвонлар 65, +65, 90, +90 кг. вазн тоифаларида беллашишди. Мусобақада ҳамюртимиз, халқаро тоифадаги ҳакам Неъматулла Тўйчиев бош ҳакам вазифасида ишлади. Юқори савияда ўтказилган Европа чемпионатида ҳакамлар белбоғли курашда қўлланиладиган атамаларни соф ўзбек тилида талқин этишди.    

Европа чемпионатининг якуний натажаларига кўра, умумжамоа ҳисобида польшалик спортчилар биринчи, мезбонлар икккинчи, литвалик полвонлар эса учинчи ўринни банд этишди. Ҳар бир вазн тоифасида кучли учликдан жой олган полвонлар жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу чемпионат халқаро белбоғли кураш ассоциациясининг кўмаги остида ўтказилди. Мазкур ассоциация жорий йилнинг 27 сентябрь санасида Литва давлатининг Вильнюс шаҳрида расман Европа Иттифоқидан рўйхат ўтказилган. Демак, бу жараён ўз ўзидан миллий белбоғли курашимизнинг ер курраси бўйлаб яна ҳам кенг оммалашаётганидан дарак беради.

Шунингдек, Европа чемпионати доирасида Украинанинг Львов шаҳрида украинча белбоғли кураши бўйича ҳам жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада тўрт нафар полвонларимиз ҳам муносиб иштирок этишди.

Ўн олти давлатдан 200 нафарга яқин атлетлар иштирок этган ушбу жаҳон чемпионатининг классик ва эркин йўналишларида гиламга чиққан +90 кг вазн тоифасидаги юртдошимиз Рустам Умаров (Наманган в.) олтин медаль, 90 кг.да Музаффар Соиббоев (Наманган в.), +90кг.да Латифжон Бадалов (Наманган в.) ҳамда +65 кг.да Саҳобат Шералиева (Фарғона в.)лар  бронза медалларига эга чиқишди.

Европа чемионати ва украинча белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати ҳамюртларимиз - халқаро белбоғли кураш ассоциацияси раҳбарияти саналган Азиз Ғаниев, Мўмин Муратов ҳамда  Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастировларнинг бевосита раҳбарлиги остида ўтди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг