UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

16 июн 09:20
Янгиликлар

Гимнастика

Улар Токиога боришади: Бадиий гимнастикачимиз Сабина Ташкенбаева

Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган қаҳрамонларимизни таништиришда давом этамиз.

Улар орасида бадиий гимнастика бўйича яккалик йўналишида иштирок этадиган ҳамюртимиз Сабина Ташкенбаева бугун эътиборимиз марказида бўлади.

Сабина Талат қизи Ташкенбаева 2000 йил 27 ноябрь куни Тошкентда туғилган. 6 ёшидан бери ушбу спорт тури билан шуғулланади. Биринчи мураббийи Ирина Жумаева. 2013 йилдан терма жамоа таркибига жалб қилинган.

Ундаги иқтидорни кўра олган мутахассислар ёш бўлишига қарамай 13 ёшидан терма жамоага таклиф қилишади. Ўз навбатида, спортчимиз бир қатор нуфузли халқаро мусобақалардаги муваффақиятли иштирок билан ушбу ишончни оқлайди.

2017, 2018 ва 2019 йиллар қаторасига қитъамизнинг энг кучли бадиий гимнастикачиси эканини исботлайди. 2017 йил Ислом бирдамлиги, 2018 йил Осиё ўйинларида совриндор бўлган.

2018 йил пойтахтимиз мезбонлик қилган Жаҳон кубогида булавадаги машқда кумуш медални қўлга киритган. Ҳозирда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида таҳсил олмоқда.

2021 йил Жаҳон кубоги босқичларида тўпланган баллар якуни бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг