UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

18 сен 21:32
Янгиликлар

Спорт курашлари

Умиджон Жалолов жаҳон чемпионатидаги иштирокини эрта якунлади, 38 ёшли Магомед Ибрагимовда ҳам мағлубият, аммо унда имконият сақланиб қолди

Сербия пойтахти Белград шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг учинчи кунидан ўрин олган беллашувлар якунланди.

Бугунги кун доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар аъзоси гиламга чиқди. Афсуски, вакилларимизнинг деярли барчаси мағлубиятга учраб, жаҳон чемпионатини жуда эрта якунлашди.

Дастлаб, ўтиш босқичига йўл олган икки вакилимиз — Бекзод Абдураҳмонов (-74 кг) ва Ғуломжон Абдуллаев (-57 кг) рақибларига имкониятни бой бериб қўйишди.

-65 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Умиджон Жалолов эса 1/16 финал доирасида болгариялик Микяй Наимдан устун келди. Нимчорак финал босқичида эса спортчимиз америкалик Ник Ли олдида ожиз қолди. Ник кейинги беллашувида ютқазгани учун Жалоловнинг охирги умиди ҳам сўнди. 

Аёллар кураши бўйича старт олган беллашувларда терма жамоамиз аъзоларидан ўсмирлар олимпиадасининг кумуш медали совриндори Шоҳида Аҳмедова 1/8 финалда германиялик Анастасия Блайвасга ютқазиб қўйди.      

Тажрибали курашчимиз, 38 ёшли Магомед Ибрагимов (-97 кг) эса илк босқичдаёқ Баҳрайн вакили Ахмед Тажудиновга имкониятни бой бериб қўйди. Лекин Тажудинов финалга етиб келгани боис, Ибрагимовда бронза медали ҳамда Париж Олимпиадаси йўлланмаси учун имконият сақланиб қолди. Бунинг учун у аввалига Коста-Рика курашчиси Максвелл Лемарни мағлуб қилиш талаб этилади.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг