UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

07 апр 15:03
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспорт бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

Теглар :  Велоспорт
2-5 апрель кунлари Шосседа кўп кунлик велопойга бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Велосипед спорти федерацияси ҳамкорлигида Чирчиқ – Ғазалкент трассаси бўйлаб 81.3 км масофада ўтказилган мазкур гуруҳ пойгаларида, асосан, пойтахтимиздаги Республика ихтисослаштирилган Олимпия заҳиралари мактаб-интернати, Қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби, Наманган, Хоразм, Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳри, шунингдек, Чирчиқ ихтисослаштирилган Олимпия заҳиралари мактаб-интернати жамоаларининг 80 нафар спортчиси совринли ўринлар учун даъвогарлик қилишди.

Тўрт босқичда давом этган пойгалар натижасига кўра, Чирчиқ шаҳри вакили Марат Суляев Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. Ғолибнинг бутун масофа бўйлаб ўртача тезлиги 38.93 км/соатга тенг бўлди. Эътиборлиси, мусобақада иккинчи ва учинчи совринли ўринларни банд этган Константин Элли ва Дамир Забиров ҳам Чирчиқ ихтисослаштирилган Олимпия заҳиралари мактаб-интернати тарбияланувчиларидир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг