UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

10 авг 14:42
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспортчиларимиз жаҳон чемпионатида қандай иштирок этмоқда?

Теглар :  Велоспорт
Маълум қилинганидек, айни кунларда Шотландиянинг Глазго шаҳрида велоспортнинг шоссе ва трек йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Кеча трек усталари ўз чиқишларини якунлашди.

Мазкур йўналишда Маргарита Мисюрина ҳамда Нафосат Козиева юртимиз шарафини ҳимоя қилишди. Козиева очколар пойгасида 14, “elimination” дастурида эса 18-натижани қайд этди. Ҳар икки спортчимиз жуфтликда madison дастурида медаллар учун кураш олиб боришди. Бироқ беллашув давомида омадсизлик сабаб финишга етиб кела олишмади.

Шотландия трассалари бўйлаб кетаётган шосседаги пойгалар ҳам қизғин тус олмоқда. Дмитрий Бочаров, Алексей Фомовский, Муроджон Холмуродов, София Каримова, Янина Кускова ҳамда Олга Забелинская аралаш жамоавий дастурда қатнашдилар. Мазкур йўналишда спортчиларимиз 13-натижани қайд этишди.

Эркаклар ўртасида 271.1 км масофага кечган гуруҳ пойгаси баҳси спортчиларнинг иродасини яна бир бор синаб берди. Унда 195 нафар атлет стартга чиқди. 6 соатдан ошиқ давом этган пойгада 51 нафар иштирокчигина финишга етиб кела олди. Афсуски, Муроджон Холмуродов пойга давомида курашдан чиқди.

13-август куни кечадиган аёллар ўртасидаги гуруҳ пойгасида Олга Забелинская ва бошқа вакилларимиз ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Ҳамюртларимиз 154.1 км масофага мўлжалланган ушбу пойгада медаллар қатори Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмаси учун стартга чиқишади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг