UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

20 май 13:27
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспортчимиз Қозоғистондаги мусобақада кумуш медални қўлга киритди

Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳри велоспортнинг трек йўналиши бўйича “Silk Way Series Astana” халқаро мусобақасига мезбонлик қилди.

Мазкур турнир Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қилгани учун ҳам унда дунёнинг 16 мамлакатидан ташриф буюрган спортчилар иштирок этишди.

Мусобақа доирасида ҳамюртимиз Муроджон Холмуратов шахсий очколар пойгасида кумуш медали билан тақдирланган эди. Кеча ўтказилган скретч йўналишида терма жамоамизнинг бошқа бир вакили Андрей Измайлов ҳам кумуш медалини қўлга киритди.

Жами 15 километр масофага ўтказилган беллашувда испаниялик Илларт Заузубискарт марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди. Бронза медали эса хитойлик Пинган Шенга насиб этди. Ушбу натижа спортчимизга Токио Олимпиадаси учун 90 рейтинг очкосини ҳам тақдим қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг