UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

31 янв 10:52
Янгиликлар

Хоккей

ВИДЕО Сафардаги илк ғалабали ўйинда мураббий энг яхши деб топилди!

"Снежные Барсы" - "Ҳумо" учинчи учрашувининг энг яхшиси аниқланди.

Кеча Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей жамоаси Қозоғистон Про-Лигасининг 39-тури доирасида Астана шаҳрининг "Снежные Барсы" жамоасига қарши илк сафар ўйинини ўтказиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ушбу учрашувда жамоамиз кетма-кет учинчи ўйинни қуруқ ўтказди ва шу муносабат билан жамоанинг дарвозабонлар мураббийи Роман Кривомазов ўйиннинг энг яхшиси учун бериладиган "Бахтиёр дўппи" соҳибига айланди.

"Ҳумо" жамоаси кетма-кет учинчи ўйинда дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қола олди. Таъкидлаш жоиз, бу уч учрашувни ёш дарвозабон Дамир Шаймарданов қуруқ ўтказа олди. Бу борада энг яхши натижа Роман Смирягинда эди (4 та қуруқ ўйин). Дмитрий Мальгин эса бу мавсум доирасида иккита ўйинни голсиз ўтказган.

Шунингдек, "Чеккер" унвонини Павел Синявский бу сафар Дмитрий Архиповга узатди.

Қайд этиш жоиз, мураббийнинг энг яхши ўйинчига берилувчи "бахтиёр дўппи" уновонига лойиқ кўрилиши "Ҳумо" жамоасида биринчи бор юзага келди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг