UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0

22 фев 17:46
Янгиликлар

Бокс рейтинги

WBC'нинг янгиланган рейтингини яна бир боксчимиз тарк этди

Теглар :  WBC
WBC февраль ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

Супер енгил вазн тоифасидаги боксчимиз Ботир Аҳмедов янгиланган рейтингдан жой олмади. У ўтган ойда 35-ўринни эгаллаб турган эди. Енгил вазн тоифасидаги Олимжон Назаров рейтингга киритилди ва 34-ўринни эгаллади.

Шу тариқа, рейтингда 8 нафар боксчимиз қолди:

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтгaн ойдаги каби 13-ўринда;

Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб 12-ўринга жойлашди;

Суперярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 8-ўрин;

Яримўрта вазн (66,6 кг):  Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдаги сингари 14-ўринни эгаллаган бўлса; Жаҳонгир Расулов бир поғона пастлаб 32-ўринни банд этди;

Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев бир поғона кўтарилди ва 3-ўринни эгаллади;

Енгил вазн (50,82 кг) Олимжон Назаров 34-ўринга жойлаштирилди;

Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматовда ўзгариш йўқ - 5-ўрин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг