UZ

Сўнгги янгиликлар

14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0

07 май 09:34
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Нигина Абдураимова 46 поғонага пастлади, Милана кўтарилди

WTA ташкилоти профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Дунё теннис маликалари Топ-10`талигида бир нечта ўзгариш, аниқроғи ўрин алмашишлар кузатилди. Чехиялик Маркета Вондроушова хитойлик Чжэн Циньвэнь ўзаро ўрин алмашиб олишди. Польшалик Ига Свёнтек ҳамон жуда катта фарқ билан рейтинг карвонбошиси бўлиб турибди. У якшанба куни Мадриддаги WTA 1000 турнирида бош совринни қўлга киритганидан кейин иккинчи ўриндаги Арина Соболенкодан яхшигина ўзиб кетди. Ига финалда айнан Аринани мағлуб этганди. 

Янгиланган рейтингда уч нафар теннисчимизнинг бирида пасайиш кузатилди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова 46 поғонага пастлаб, айни пайтда 278-ўринни банд этиб турибди. Севиль Юлдашева ўтган ҳафтадаги ўрнини сақлаб қолди. Милан Масленкова эса 8 поғонага юқорилади.


WTA рейтинги. 6 май кунги ҳолат:

1. (1) Ига Свёнтек (Польша) - 10910 очко

2. (2) Арина Соболенко (Беларусь) - 7498

3. (3) Кори Гофф (АҚШ) - 7313

4. (4) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 6673

5. (5) Жессика Пегула (АҚШ) - 4655

6. (7) Маркета Вондроушова (Чехия) - 4090

7. (8) Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 3945

8. (6) Мария Саккари (Греция) - 3925

9. (9) Онс Жабер (Тунис) - 3748

10. (10) Елена Остапенко (Латвия) - 3493


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

278 (232). Нигина Абдураимова – 56

1117 (1117). Севил Йўлдошева – 12

1365 (1373). Милана Масленкова – 3

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг