UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

25 апр 11:56
Янгиликлар

Велоспорт

Халқаро Велосипедчилар Иттифоқи (UCI) президенти юртимизга ташриф буюрди

Теглар :  Велоспорт
Хабар берганимиздек Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани худудида велошоссе бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Шунингдек, мазкур Осиё чемпионати доирасида бир қатор тадбирлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Бугун 25 апрель куни Халқаро Велосипедчилар Иттифоқи(UCI) президенти Давид Лапарте юртимизга ташриф буюрди. Халқаро велосипедчилар Иттифоқи (UCI) тарихига назар ташлайдиган бўлсак, мазкур ташкилот  1900 йилда тўртта (Буюк Британия, Франция, Бельгия ва Италия) давлатлари иштирокида ташкил этилган. Бош қароргоҳи Эгел шаҳри (Женева)да. Халқаро велосипедчилар Иттифоқи велосипед спортининг дунё бўйича бошқарув органи ҳисобланади.

UCI Халқаро Олимпия Қўмитаси томонидан расман эътироф этилган ва Бош ассамблея аъзоси. Халқаро велосипедчилар Иттифоқи томонидан ташкил этилаётган велосипед спорти бўйича мусобақаларда ҳар бир давлатдан миллий терма жамоалар иштирок этиши лозим.

Халқаро велосипедчилар Иттифоқи президенти ўз вазифаларини ҳомийлик ва аъзолик бадаллари орқали амалга оширади. Халқаро велосипедчилар Иттифоқи велосипед спортининг барча турларини ривожлантириш бўйича ишлар олиб боради. Халқаро велосипедчилар Иттифоқи томонидан ногиронлар ўртасида ҳам велосипед спортини тарғиб этиш ва профессионаллик даражасига олиб чиқиш мақсади илгари сурилиб паралимпия ўйинлари таркибига киритилган.

Ҳалқаро велосипедчилар Иттифоқининг вазифа ва мажбуриятларидан яна бири спортнинг ушбу турини бутун дунёда, турли босқичларда ва ҳеч қандай чекловларсиз ривожлантириш ҳисобланади.


Ўзбекистон велоспорт федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг