UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

18 мар 20:02
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари

Ханчжоу-2022 ва Париж-2024: Муҳокама марказида Ўзбекистон триатлон федерацияси

Ўзбекистон МОҚ раҳбарияти Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциацияларимизнинг Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига ишлаб чиқаётган режалари билан танишишда давом этади.

Ўзбекистон триатлон федерацияси бу борадаги режалари билан таништирди. ZOOM платформасида ўтган йиғилишда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон триатлон федерацияси мутасаддилари ва терма жамоа мураббийлари, МОҚ ходимлари иштирок этишди. 

Тақдимотни федерация бош котиби Елена Кун олиб борди. Мутахассис Ханчжоу ва Париж мусобақаларига тайёргарлик стратегияси қатори, юзага келаётган муаммолар борасида ҳам тўхталиб ўтди. 

Унга кўра, ҳозирда терма жамоанинг муқим шуғулланиши учун моддий-техник база етишмаслиги асосий масалалардан бири бўлиб турибди. Ўз ўрнида МОҚ раиси бу муаммо қисқа кунлар ичида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Республика Олимпия захиралари коллежининг мутасадди раҳбарлари орқали ҳал қилинишини таъкидлади.

“Триатлонни ривожлантириш борасида катта иш олиб бормоқдасизлар. Сўнгги даврда кўплаб вилоятларимизда триатлон янада оммалашди. Унинг тарғиботини кучайтириш борасида бўлимлари ҳали очилмаган вилоятларимизда ҳам ҳудудий филиаллар очиш зарур. Биз Сизларнинг ёрдамчингизмиз. Биргаликда олға ҳаракат қилишимиз керак. Ҳукуматимиз бизни доимо қўллаб-қувватлаб келмоқда. База борасидаги масалани Республика Олимпия захиралари коллежи ҳудуди орқали ҳал қилишни таклиф қиламан. Ишонамизки, ушбу маскан бу масалада бизга ёрдам беради”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Маълум қилинишича, ҳозирда триатлон бўйича терма жамоамиз таркибига 24 нафар спортчи киритилган. Суҳбат давомида жамоа иштирок этадиган халқаро ва маҳаллий ўқув-машғулот йиғинлари, мусобақалар атрофлича муҳокама қилинди. МОҚ раиси жамоа шифокорига спортчиларнинг саломатлигини қаттиқ назоратга олиш, барча эпидемиологик талаб ва қоидаларга риоя қилиш борасида топшириқлар бериб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг