UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0

27 апр 17:30
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Ханчжоу Осиё ўйинлари тарихидаги энг яхши мусобақани ўтказишга бел боғлаган

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлажак Осиё ўйинларида иштирок этадиган делегациялар раҳбарлари учун семинар бўлиб ўтди.

Икки кун давом этган мазкур тадбирда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси департамент директорлари Камолиддин Эргашев ҳамда Миржалол Сайдуллаевлар иштирок этишди.

Семинар давомида ташкилий қўмита вакиллари томонидан мусобақани ўтказиш бўйича сўнгги талаблар, делегацияларни кутиб олиш ва кузатиш, транспорт-логистика йўналишлари, иштирокчи давлатларга яратиладиган шароитлар, COVID-19 инфекциясига қарши курашиш юзасидан талаблар бўйича батафсил тушунтириш берилди. 

Маълум қилинишича, Очилиш маросимида ҳар бир мамлакатдан бир нафардан эркак ва аёл спортчи байроқдор бўлади. Гендер тенгликни таъминлаш бўйича катта комплекс мусобақаларда қўлланилаётган ушбу амалиёт ўйинларнинг ажралмас қисмидан бирига айланиб улгурди. Семинар давомида Ханчжоудан ташқари беллашувларга мезбонлик қиладиган яна 5 та шаҳар инфратузилмаси бўйича ҳам маълумот тақдим қилинди. 

Ташкилий қўмитанинг маълум қилишича, 27 июль куни жамоавий спорт турларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Семинардан сўнг беллашувлар ўтказиладиган спорт объектлари ва Олимпия шаҳарчаси, делегация раҳбарлари, ОАВ ходимлари истиқомат қиладиган меҳмонхоналар бўйлаб экскурсия ўтказилди. 

Қайд этиш жоиз, ташкилий қўмита томонидан барча йўналишларга аъло даражада эътибор қаратилган. Спортчиларнинг ётоқхоналари, машғулот ва мусобақа заллари энг замонавий инвентарлар билан жиҳозланган. Ошхоналарда ҳам ҳар бир минтақага хоc бўлган таомлар тайёрланади.

Экскурсия давомида шаҳарда очилган янги музей барчанинг эътиборини тортди. Хай-тек йўналишида қурилган маскан қитъамиздаги Олимпия ҳаракати тарихига бағишланган. Аҳамиятлиси, бу мазкур йўналишда очилган биринчи музей ҳисобланади.

Ўзбекистон МОҚ ходимларининг Хитойдаги хизмат сафари давом этади. Ҳамкасбларимиз яна бир неча кун давомида спорт иншоотларини қуриш ва мусобақалар ташкил этиш бўйича ушбу мамлакат тажрибасини ўрганишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг