UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

09 сен 12:34
Янгиликлар

Кураш

Хивада халқаро Этноспорт доирасида белбоғли кураш бўйича турнир ўтказиляпти ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабарингиз бор, айни кунларда Хива шаҳридаги "Ичан қалъа" тарихий мажмуасида илк бор халқаро Этноспорт фестивали бўлиб ўтмоқда.

Мазкур фестивал доирасида миллий спорт туримиз саналган белбоғли кураш бўйича  эркаклар ўртасида бешта вазн тоифасида халқаро турнир ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан ўтказилаётган шунингдек, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси билан ҳамкорлигидаги мазкур нуфузли халқаро турнирда Ҳиндистон, Мўғулистон, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби 10 дан ортиқ давлатларнинг номдор полвонлари ғолиблик иштирок этмоқда. 

Турнир доирасида кеча 8 сентябрь куни Хива шаҳрида Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев раислигида навбатдаги конгресс ҳам ташкил этилди. Конгрессда Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди.

Шунингдек, конгрессда жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев  Озарбайжон, Литва, Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Италия, Испания, Россия, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Эрон, АҚШ, Швеция, Жанубий Корея, Япония, Хитой, Грузия, Исроил, Мўғулистон, Эстония ҳамда Латвия белбоғли кураш федерацияси раҳбарларига аъзолик сертификатлари топширилди.

Конгресс сўнггида Америка Қўшма Штатлари белбоғли кураш федерацияси вакили, Тошкент-Сиэтл ҳамдўстлик шаҳарлари ассоциацияси раиси Лола Захарова билан АҚШда белбоғли курашни оммалаштириш борасида Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев, Осиё белбоғли конфедрацияси раиси Мўмин Муратов ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастировлар билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Халқаро турнир 10 сентябрга қадар давом этади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг