UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

11 июн 14:46
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қишки спорт турлари

ХОҚ Пекин-2022 Ташкилий қўмитасининг фаолиятига юқори баҳо берди

Теглар :  ХОҚПекин-2022
Халқаро Олимпия қўмитасининг Мувофиқлаштирувчи комиссияси 2022 йил Пекинда ўтказиладиган қишки Олимпия ўйинлари Ташкилий қўмитаси билан видеоконференция ўтказди.

Унда комиссия аъзолари ташкилий қўмита коронавирус пандемияси шароитларида эришган натижаларини юқори баҳолади.

Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг раиси кичик Хуан Антонио Самаранч Пекин-2022 Ташкилий қўмитаси томонидан эришилган натижалар учун Хитой томонига миннатдорчилик билдирди. Ташкилий қўмита коронавирус инқирози шароитларида фаолиятини давом эттиришга қандай мослашганлигини ҳамда қатор истиқболли лойиҳалар тўғрисидаги янгиланган маълумотларни тақдим этди.

Видеоконференцияда, шунингдек, халқаро спорт федерациялари ва Бутунжаҳон параспорт вакиллари ҳам иштирок этдилар. Мулоқотда Олимпия ўйинлари объектларидан бири – Пекиндаги «Ice Jar» ёпиқ машғулот марказида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот берилди. Шу йил май ойида қуриб битказилган иншоотда керлинг ва шорт-трек учун халқаро стандартга эга муз саройи бор. Ушбу объектда Хитойнинг конькида учиш ва фигурали учиш бўйича спортчилари машқларини ўтказади.

Пекин-2022 Ташкилий қўмитаси Яньциндаги Миллий тоғ чанғи маркази ва Олимпия қишлоғининг шу йил охирига бориб қуриб битказилишини маълум қилди. Мамлакатда қишки спорт турлари билан шуғулланишга 300 миллион кишини жалб қилиш мақсадида “Пекин-2022” дастури доирасида мактаб ўқувчиларининг Миллий тоғ чанғи марказига ташрифлари уюштирилади.

Қолаверса, онлайн учрашувда кўнгиллиларни жалб этиш бўйича эришилган натижалар ҳам муҳокама қилинди. Ташкилий қўмита вакиллари ҳомийлик, кўнгиллилар ва қишки Олимпия ўйинлари билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш учун 800 мингдан кўпроқ буюртма олганликларини маълум қилишди.

Ўйинларнинг тантанали очилиш маросими 2022 йил 4 февралда бўлиб ўтади. Мазкур қишки Олимпия ўйинларининг баҳслари учта асосий кластер – Пекиннинг ўзи, Яньцин ва Чжанцзякоуда ўтказилади. Шу тариқа Пекин ҳам ёзги, ҳам қишки Олимпия ўйинлари мезбони бўладиган жаҳонда биринчи шаҳарга айланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг