UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

29 ноя 08:03
Янгиликлар

Бошқалар

Хоразмда моҳир авиамоделчилар жам бўлишди + ФОТО

Жойларда “Ватанпарвар” ташкилотининг 31 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари уюштирилди.

Урганч олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази базасида авиамодел спорти бўйича ташкил этилган Хоразм вилояти очиқ биринчилиги ана шулар сирасидан, албатта.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё, Бухоро ва Навоий вилоятларининг спортчилари авиамоделнинг  F-1-N, F-2-D,  F-1-M ва  F-1-D синфлари бўйича ўзаро баҳс юритишди.

F-1-N синфи биринчилиги. 1-ўрин. Фаррух Сафоев (Бухоро), 2-ўрин. Рашид Кошаев (Қорақалпоғистон). 3-ўрин. Дилшод Нигмуродов (Бухоро).

F-2-D синфи биринчилиги. 1-ўрин. Радик Искандаров/Отабек Абдуллаев (Хоразм). 2-ўрин. Руслан Раҳматов/Шаҳзодбек Раҳимов (Навоий). 3-ўрин. Фарҳод Жавлиев/Ҳайитмурод Омонов (Сурхондарё).

F-1-M синфи биринчилиги. 1-ўрин. Шаҳбоз Бафоев (Бухоро). 2-ўрин. Сардор Рўзиев (Бухоро). 3-ўрин. Шаҳзодбек Раҳимов (Навоий).

F-1-D синфи биринчилиги. 1-ўрин. Шамсиддин Бафоев (Бухоро). 2-ўрин. Фирдавс Бекмурадов (Бухоро). 3-ўрин. Раҳмон Азимов (Сурхондарё).

Умумжамоа ҳисобида Бухоро вилояти терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин сурхондарёлик спортчиларга насиб этди. Фахрли учинчи ўриндан навоийлик авиамоделчилар жой олишди.

Биринчиликнинг ёпилиш маросимида қатнашган Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази директори Одилбек Ибрагимов ғолиб ва совриндор спортчиларни эришган муваффақиятлари билан қизғин қутлаб, уларни тегишли даражадаги диплом, медаль ва совғалар билан тақдирлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг