UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

01 июл 07:14
Янгиликлар

Каратэ

Хушхабар! Каратэчимиз ўсмирлар Олимпиадасига лицензия қўлга киритди

Теглар :  Каратэ
29-30 июнь кунлари Хорватиянинг Умаг шаҳрида каратэ бўйича Буэнос-Айресдаги ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензия берувчи мусобақа бўлиб ўтди.

Унда 84 мамлакатдан 325 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Терма жамоамиз шарафини Дилдор Алиқулова (-53кг), Бону Эгамбердиева (-59кг), Шоҳрух Турсунмаҳамматов (-61кг),  Саидислом Жўраев (-68кг), Шаҳзоджон Боймухаммедов (+68 кг) каби спортчилар ҳимоя қилишди.

-53 кг вазн тоифасида мусобақада иштирок этган юртдошимиз Дилдор Алиқулова мусобақа давомида Бельгия (6:1), Чехия (0:0, ҳакамлар қарорига кўра), Озарбайжон (4:0) каби мамлакат вакилаларини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Финал йўлланмаси учун кечган қийин баҳсда у Буюк Британия вакиласини мағлуб этди (4:3) ва финал чиптасини қўлга киритиш билан бирга, Аргентинада бўлиб ўтадиган ўсмирлар Олимпия ўйинлари лицензияси соҳибасига ҳам айланди. Финалда эронлик рақибга қарши кечган жангда у 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу тариқа спортчимиз лицензион мусобақанинг кумуш медали соҳибасига айланди. Ушбу мусобақада биринчи ва иккинчи ўрин соҳиблари Буэнос-Айрес йўлланмасини қўлга киритдилар.


Шу тариқа, Аргентина Олимпиадасига йўлланмаларимиз сони 24тага етди. Бугунги кунга келиб III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари учун терма жамоамиз ҳисобида қуйидаги спорт турларида лицензиялар мавжуд:

Спорт курашлари – 5та
Оғир атлетика – 3 та
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш – 3 та
Академик эшкак эшиш – 3 та
Спорт гимнастикаси – 2 та
Спорт акробатикаси – 2 та
Трамполин - 1
Бадиий гимнастика – 1 та
От спорти (конкур) – 1 та
Таэквондо – 1 та
Бокс – 1 та
Каратэ – 1 та.

Эслатиб ўтамиз, III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари 6-18 октябрь кунлари Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг