UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

06 дек 14:34
Янгиликлар

Енгил атлетика, Токио-2020

Хушхабар: Ўзбекистоннинг Токио Олимпиадаси учун лицензиялари сони яна биттага кўпайиш арафасида

Бугун пойтахтимизда II Тошкент Халқаро марафонига старт берилди.

Гарчи ҳаво совуқ бўлишига қарамай, бугун “Humo Arena” муз саройи олдидаги майдон ҳақиқий спорт мухлислари билан ҳар қачонгидан гавжум бўлди.

Аслида мазкур марафон шу йил 22 март куни ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ, коронавирус пандемияси сабабли мусобақа кечиктирилди ва 6 декабрда ўтказишга қарор қилинди.

II Тошкент Халқаро марафонининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов ҳамда Бош вазирнинг ўринбосари Азиз Абдуҳакимовлар иштирок этди ва мусобақа иштирокчиларига омад тилади.

Иккинчи бор ташкил этилган Тошкент Халқаро марафонида 400 нафарга яқин иштирокчи марафон ва ярим марафон йўналишларида баҳсларга киришди. Шундан қарийб 300 нафар ярим марафонда ўз омадини синаб кўришган бўлса, қолганлар тўлиқ марафонда Токио олимпиадаси йўлланмалари учун стартга чиқишди.

Бу йилги марафон ва ярим марафон трассаси AIMS Халқаро марафон ва югуриш ассоциацияси томонидан сертификатланган. AIMS – World Athletics Халқаро енгил атлетика федерациялари уюшмасининг аъзоси ҳисобланади.

Бироз аввал якунига етган эркаклар ўртасидаги тўлиқ марафон баҳсларида ҳамюртимиз, Рио олимпиадаси иштирокчиси Андрей Петров Олимпия ўйинлари талабини бажарди.

Маълумки, марафон мусобақаларида эркаклар учун Олимпия ўйинлари талаби 2 соату 11 дақиқани ташкил этади. Петров эса 42 километр 195 метр масофани 2 соату 10 дақиқа ичида босиб ўтди ва амалда Токио олимпиадаси йўлланмасини нақд қилди. Фақат, бу кўрсаткични яқин кунларда Халқаро енгил атлетика федерацияси ҳам тасдиқлаб берса, биз Петровни расман табриклашимиз мумкин бўлади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати


Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг