UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

29 окт 13:24
Янгиликлар

Бошқалар

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Чирчиқ ОПСТТМда ҳашар ўтказилди, маҳорат дарслари ташкил этилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Мамлакатимизда 25 октябрдан 1 декабрга қадар "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, яшил ҳудудларни кенгайтириш ишлари бошлаб юборилди.

Жумладан, 28-29 октябрь кунлари Тошкент вилояти маҳаллаларида ҳам кузги дарахт экиш мавсумини юқори савияда ташкил этиш учун "Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки" ва "Янги Ўзбекистон - яшил маконда бирга яшайлик!" шиорлари остида умуммиллий ҳашар ўтказилмоқда. 

Хусусан, кеча 28 октябрь куни Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида марказ директори Равшан Гафуров бошчилигидаги ишчи-ходимлари иштирокида ҳашар ташкил этилиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. 

Мазкур "Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки" ва "Янги Ўзбекистон-яшил маконда бирга яшайлик!" шиорлари остидаги ҳашарда марказнинг собиқ битурувчиларидан - жаҳон чемпиони, "Ханчжоу-2022" Осиё ўйинлари совриндори Достон Ёқубов, "Жакарта-2018" Осиё ўйинлари ва жаҳон чемпионати ғолиблари Адҳамжон Эргашев, Муҳаммадқодир Тоштемиров ҳамда икки карра Осиё чемпиони, "Ханчжоу-2022" Осиё ўйинлари ғолиби Артём Штурбабинлар ҳам иштирок этиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экишди, ободонлаштириш ишларига кўмаклашишди. 

Шунингдек, марказнинг спортчи-ўқувчилари учун ушбу номдор спортчилар иштирокида "Мен қахрамонимга эргашаман" шиори остида маҳорат дарслари ўтказилди. Ўзаро суҳбат асосида ўтган маҳорат дарсларида ўқувчилар қизиқтирган саволларига муносиб жавоб олишди. Учрашув сўнггида чемпион спортчиларга эсдалик совғалари улашилди. 

Ушбу жараёнларда Тошкент вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов иштирок этди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг