UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

10 сен 12:18
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

ЙИЛ ШАРМАНДАЛИГИ! Хамзат Чимаевнинг эртаги якунландими?

Теглар :  Хамзат Чимаев
Қизиғи, “Борз” барчанинг олдида кулгисини яшира олмаяпти.

У ташкилотдан ҳайдаладими?

Дана Уайтнинг ҳаёлига келмаган ишлар бўлиб кетди. UFC'нинг энг катта юлдузларидан бири бир кун ичида икки марта Дана Уайтни ноқулай вазиятга солиб қўйди. У дастлаб матбуот анжуманида оммавий муштлашувни содиқ қилди, кейин эса керакли вазни қила олмади. Агар Хамзатга озгина вазн ортиқчалиги бўлганида ҳеч ким ҳеч нима демаган бўларди. Бироқ 3,5 кг ортиқча вазн бу жуда кўп. Қандай қилиб, чечен бундай қилди.

Бундай ҳолатда, одатда жангчиларнинг гонорарларидан 20-30 фоиз ушлаб қолинади. Бироқ Хамзат жанг учун умуман пул олмаслиги ҳам мумкин. Чунки у бир кун аввал оммавий жанжал учун ҳам жарима тўлаши лозим бўлади.

Бу орада Хамзатнинг рақиби Нейт Диаз унга қарши жанг қилмаслиги маълум қилди. АҚШ вакилининг фикрича: Хамзат вазн ташлаш учун ҳаракат ҳам қилиб кўрмаган.

Дана Уайт эса ёқимтойи сабабли катта бош оғриқларга учради. У бир кеча ичида деярли бутун бошли UFC 279 кечасининг асосий кардини ўзгартиришга тўғри келди. Энди Нейт Фергюсонга қарши марказий жангда октагонга кўтарилади. Хамзат эса Холланга қарши баҳс олиб боради. Бундай ишларни қилиш Данага анча қимматга тушгани аниқ, чунки у бошқа жангчиларни кўндириши учун яхшигина гонорар тўлайди.

Хамзат эса ўзига ўзи олиб келди десак ҳам бўлади. Чунки у Нейтни мағлуб этган ҳолда UFC камарига расмий даъвогарга айланиши мумкин эди. Эндичи? Агар барчаси яхшилик билан якунланса, Хамзат жарима билан қутулиб қолади. Ёмон томони эса уни ташкилотдан ҳайдаб юборишлари мумкин. Агар шундай бўлса, барчасига Хамзатнинг ўзи айбдор бўлади. Ўтган йилнинг энг шов-шувли жангчиси эндиликда ташкилотдан ҳайдалиши мумкин. У Данани шарманда қилди. Бу эса жуда шармандали ҳолат!

Рейтинг:    

Фикрлар

   
10 сен 13:37:35
CHELSEA2211
Battar boʻlsin...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг