UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

06 май 13:55
Янгиликлар

Кураш

Зарбдор туманида катта кураш байрами ёхуд ушбу турнирнинг мутлоқ вазн тоифлари ғолибларини иккита автомобиль кутмоқда

Теглар :  Кураш
Жиззах вилоятининг Зарбдор тумани кураш бўйича хотира турнирига мезбонлик қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2020 йил 4 ноябрдаги  “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини  таъминлаш ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан жорий йилнинг 13-14 май кунлари  Жиззах вилоятининг Зарбдор туманидаги марказий стадионида  кураш ва белбоғли кураш бўйича “Полвонлари кўп юрт-қудратли бўлур” шиори остида кураш ва белбоғли кураш бўйича хотира турнири бўлиб ўтади. Жиззах вилояти ҳокимлиги, Жиззах вилояти прокуратураси ташаббуси билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон  белбоғли кураш федерацияси. Ўзбекистон кураш федерацияси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказиладиган мазкур турнирда  кураш спорт тури бўйича эркаклар  -60, -66, -73, -81, -90, +90 кгда  куч синашишса, белбоғли кураш бўйича эркаклар -55, -60, -66, -73,-81,-90, -100, +100 кгда беллашишади.  Аёллар эса кураш бўйича -48, -52, -57 кг вазн тоифаларида гиламга чиқишади. Шунингдек, ҳар иккала спорт тури бўйича эркаклар мутлоқ вазнда ҳам ғолиблик учун кураш тушишади. Кураш ва белбоғли кураш бўйича ҳар бир вазн тоифасида биринчи ўринни қўлга киритган полвонлар 5.000.000 сўмдан, иккинчи ўринни қўлга киритган полвонлар 3.000. 000 сўмдан, иккита учинчи ўринни қўлга киритган полвонлар  1.500.000 сўмдан, мутлоқ вазнда ғолиб бўлган спортчиларга 2 та автомобиль, иккинчи ўринни қўлга киритган полвонларга 30.000.000 сўмдан ҳамда учинчи ўринни банд этган курашчилар 10.000.000 сўмдан  пул мукофотларига эга бўлишади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг