UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Мбаппе туфайли Холанднинг "Реал"га трансфери амалга ошмаслиги мумкин 0 16:59Гандбол. Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум 0 16:38Исроил Мадримов: "Оғир меҳнат бошланди" + ФОТО 0 16:17"Ҳумо" Қозоғистон чемпионатининг ўтган мавсумдаги тўпурари ва яна тўрт хоккейчини ўз сафига қўшиб олди 0 15:56ПСЖга ўтиши кутилаётган дарвозабон алимент тўламагани учун мамлакатидан чиқиб кета олмаяпти 0 15:35Тошкентликларга ўзига хос мурожаат йўллаган Азизхон Азимов жангларга қайтмоқда 0 15:14Осиё-Океания Кураш конфедерацияси номи ўзгаради 0 14:53⚡️ Қиролнинг қайтиши! Конор Макгрегор - Майкл Чендлер жангига расмий трейлер намойиш этилди + ВИДЕО 0 14:32"Наполи" Лукаку учун "Челси" хоҳлаётганидан 3 баравар кам пул таклиф қилди 0 14:11Қозоғистонлик мураббий: "Конкабаев ҳеч қачон Жалоловга қарши туриб бера олмайди" 0 13:50"Ролан Гаррос" жуфтлик мусобақасида финалчилар маълум 0 13:29Алекс Перейра кейинги рақиби ким бўлишини айтди 0 13:08"Арсенал" катта трансферни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда. Сумма 130 млн евро! 0 12:47"Uzchess Cup"да ўзбек дербиси. Бугун икки Нодирбек ўзаро 3-турда рўбарў келади 0 12:26Зверев - "Ролан Гаррос" турнирининг иккинчи финалчиси! 0

03 дек 10:38
Янгиликлар

Формула-1

2023 йилда Португалия Гран-приси "Формула-1" тақвимида Хитой босқичи ўрнини эгаллайди

Теглар :  Формула-1
"Формула-1" раҳбарияти Хитой Гран-приси ўрнини тўлдиради.

2023 йилда Шанхайдаги босқич ковид туфайли сўроқ остида қолаётганди. "Формула-1" Хитой Гран-приси ўрнига бошқа босқични ўтказадими ёки шунчаки тақвимни 23 пойгага қисқартирадими, умуман аниқ эмас эди.

Натижада, "Формула-1" Хитой босқичи ўрнига Португалия Гран-присини ўтказади. Портимаодаги пойга Шанхай босқичи ўрнини эгаллайди ва 16 апрель куни бўлиб ўтади. 


Бу маълумотни Португалия телевидениесидаги "Формула-1" шарҳловчиси Жоау Карлос Коста маълум қилди:

“Расмий хабар тез орада эълон қилинади. Бир нечта тафсилотларни ҳал қилиш керак ва эълон FIA Жаҳон кенгашининг 9 декабрдаги йиғилишидан олдин эълон қилинади. Барча португал мухлислари учун ажойиб Рождество совғаси",-деган шарҳловчи. 

Маълумот учун, Португалия Гран-приси 2020 ва 2021 йилги мавсумда бўлиб ўтган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг