UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

04 авг 11:22
Янгиликлар

Болалар спорти

2024 йилги VIII «Осиё болалари» ўйинлари қаерда бўлиши эълон қилинди

Теглар :  Осиё болалари
Шу кунларда Россия Федерацияси Приморе ўлкаси марказида ўтаётган VII «Осиё болалари» халқаро спорт ўйинлари жараёнида унда қатнашаётган давлат ва жамоа раҳбарлари, мутахассисларининг учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулла Аслонов ва Спортни ривожлантириш вазирлиги бошқарма бошлиғи Акрам Низаметдинов қатнашди.

Унда 2024 йили ўтадиган навбатдаги Осиё болалари» ўйинларининг янги маркази эълон қилинди.

Суҳбат давомида йиғилиш иштирокчиларига «Осиё болалари» II қишки халқаро спорт ўйинларининг тақдимоти ўтказилди.

Тақдимотда келтирилишича, қишки ўйинлар 2023 йил 23 февралда бошланиши режалаштирилган. Мусобақалар Россия Федерацияси Кузбасс ҳудудининг 4 шаҳрида бўлиб ўтади.

«Осиё болалари» II қишки халқаро спорт ўйинлари дирекциясининг раҳбари Алексей Пузйниннинг сўзларига кўра, Кузбасс «Осиё болалари» ўйинлари қатнашчилари учун «янги ойна» бўлади. Минтақа Осиё халқлари маданиятининг барча улуғворлигини ўзида намойиш қилган «очилмаган минтақадир».

Учрашув якунида VIII «Осиё болалари» халқаро спорт ўйинлари 2024 йил ёзида Якутияда бўлиб ўтиши эълон қилинди ва унинг янгиланган лойиҳаси намойиш қилинди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг