UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

08 авг 21:03
Янгиликлар

Тадбирлар

60 ёшни қарши олган Пўлат Усмоновга МОҚнинг эсдалик медали тақдим қилинди

Теглар :  Пўлат Усмонов
Таниқли мутахассис, Ўзбек жанг санъати федерацияси раиси Пўлат Усмонов 60 ёшни қарши олди.

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Пўлат Акрамовични тақдирлашга бағишланган тадбир ўтказилди. Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, бир гуруҳ спорт фидойилари, юбилярнинг шогирдлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Даставвал Ойбек Омилович ҳамда Шерзод Рихсибаевич сўз олиб, П.Усмоновнинг узоқ йиллардан бери юртимиз спорти ривожига қўшиб келаётган ҳиссаси, хусусан, Ўзбекистон таеквондо ИТФ ва Ўзбек жанг санъати федерацияларидаги кўп йиллик фаолияти ҳақида тўхталиб ўтишди. Айниқса, миллий спорт турларимизни тиклаш ва уларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилишдаги жонбозлиги ҳақида алоҳида гапиришди. Шундан сўнг анъанага мувофиқ, Пўлат Акрамовичга МОҚнинг эсдалик медали топширилди.

Тадбир давомида Кенгаш раиси Баҳодир Махситов, Касаба уюшмалари федерацияси масъули Баҳодир Таджиев, Миллий Паралимпия қўмитаси вакиллари ҳамда юбилярнинг шогирдлари ҳам сўзга чиқиб, Пўлат Усмоновга ўзларининг самимий дил-изҳорлари йўллашди. Кўрсатилган бундай эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлган П.Усмонов бундан кейин ҳам ёшларимиз орасида миллий спорт турлари ва соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш йўлида бор куч-ғайратини ишга солишга ваъда берди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг