UZ

Сўнгги янгиликлар

09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0 08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0 08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0 08:11Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир Олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади 0 07:50Нурсултон Рўзибоевнинг жанги хорижий телеканал томонидан эътироф этилди 0 07:29Фьюри ва Усикнинг жангдан қанча пул ишлаб олишлари маълум бўлди 0 07:08Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг илк кунида медаллар шодаси 0 19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0

16 окт 13:58
Янгиликлар

Болалар спорти

Адҳам Икрамов Самарқанддаги инфратузилмани янада яхшилаш бўйича кўрсатма берди

Самарқанд сўнгги пайтларда дунё нигоҳи эътиборида турган шаҳарлардан бири бўлибгина қолмай, мамлакатимиз спортининг том маънодаги пойтахтига ҳам айланиб улгурмоқда.

Шаҳарда яратилган инфратузилма натижасида кўплаб нуфузли халқаро мусобақалар ўтказиляпти. Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов Самарқанд вилоятида хизмат сафари билан бўлди. 

Маълумки, ушбу вилоятда 2 та Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёрлаш маркази мавжуд бўлиб, уларда дзюдо бўйича жаҳон чемпиони Давлат Бобонов каби кўплаб истеъдодли ёшлар етишиб чиқмоқда.

Айни кунларда ушбу вилоятда ҳам ёшларимиз орасида оммавий спорт тарғиботини кучайтириш йўлида ташкил этилган "Беш ташаббус Олимпиадаси"нинг туман(шаҳар) босқичини ўтказишга тайёргарлик кетмоқда. Спортни ривожлантириш вазири мусобақани юқори савийда ва шаффоф ўтказиш, иштирокчилар учун барча шароитларни яратиш ҳақида алоҳида тўхталди.

Адҳам Илҳамович ташриф давомида ҳудуддаги спорт инфратузилмасини янада яхшилаш, мавжуд имкониятлардан максимал фойдаланиш, селекция ишларини кучайтириш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатма берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг