UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

09 апр 13:30
Янгиликлар

Шахмат

Афсонавий Карпов даъвогар турнири фаворитини айтди

Бир кунлик танаффусдан сўнг Канаданинг Торонто шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича жаҳон тожи учун даъвогарлар турнири давом эттирилади.

Дунёнинг саккиз нафар гроссмейстерлари ўртасида кечаётган турнир ғолиби жаҳон тожи соҳибига қарши ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритади. Россия шахмат федерациясининг фахрий президенти, 12-жаҳон чемпиони Анатолий Карпов ҳамюрти Ян Непомняшийни ушбу турнир ғолиблиги учун асосий даъвогар деб атади. Айнан Ян аввалги даъвогарлар турнири ғолиби сифатида тож учун курашганди. 

"Турнир старти Ян учун бироз омадсиз келди. Лекин кейин у ўз ўйинини топиб олди. У учун хурсандман. Мусобақа таркиби жуда кучли, кимнидир алоҳида ажратиб кўрсатмаган бўлардим. Хикару Накамура, Фабиано Каруана, ҳиндистонлик шахматчилар кучли. Кураш охирги тургача давом этишига шубҳам йўқ. Шундай бўлса-да, Непомняшийнинг имкониятларини бироз юқорироқ баҳолаяпман", — дея Карповнинг сўзларини келтирмоқда "РИА Новости Спорт".

Маълумот учун, даъвогарлар турнири 22 апрелга қадар давом этади. Унинг ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони, хитойлик Дин Лижэнга қарши тож учун ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг