UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Маҳмуд Мурадов янги промоушен билан шартнома имзолади + ПОСТEР 0 20:50"Назаримда, мен миллардга яқинлашяпман" - Конор UFC'даги фаолиятидан қанча пул ишлаб топган? 0 20:29Волкановски: "Кейинги жангим камар учун бўлади" 0 20:08"Манчестер Сити"ни чемпионга айлантирган дарвозабон шартномани узайтирди 0 19:47Нима? Флойд Мейвезернинг хотираси йўқолмоқда! Унинг соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммолар пайдо бўлди 0 19:26Синхрон сузувчиларимиз БРИКС ўйинларида қатнашади. Таркиб маълум 0 19:05Жаҳон чемпиони, депутат Георгий Зантарая дзюдочиларимизни йўқлаб келибди + ФОТО 0 18:44Франция терма жамоаси аъзоси фаолиятини Саудияда давом эттиришга яқин 0 18:23Тошкент туманида каратэ WKF бўйича "Keles Open" халқаро турнири ўтказилади 0 18:02Махачев нима учун Царукян ҳар доим у ҳақида гапиришининг сабабини айтди 0 17:41Майк Тайсон рингга чиқмаган тақдирда, Жейк Пол билан ким жанг қилиши маълум бўлди 0 17:20Мбаппе туфайли Холанднинг "Реал"га трансфери амалга ошмаслиги мумкин 0 16:59Гандбол. Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум 0 16:38Исроил Мадримов: "Оғир меҳнат бошланди" + ФОТО 0 16:17"Ҳумо" Қозоғистон чемпионатининг ўтган мавсумдаги тўпурари ва яна тўрт хоккейчини ўз сафига қўшиб олди 0

16 окт 18:57
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатини 4 та медаль билан якунлади

Теглар :  Эшкак эшиш
11-14 октябрь кунлари Сингапурда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 3 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.

Эътиборга молик жиҳати, бу сафарги қитъа чемпионати келаси йили Аргентинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига саралаш босқичи вазифасини ҳам ўтаб берди. Осиё чемпионати якунига кўра ҳамюртимиз Камила Мақсудова яккалик экипажида мусобақани кучли тўртликда якунлаб, ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритди. 

Сингапурдаги мусобақанинг сўнгги кунида барча йўналишларда финал баҳслари бўлиб ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси унда муваффақиятли иштирок этиб медаллар шодасига эга чиқди. Алишер Турдиев, Сардор Тўлқинхўжаев, Элёр Раупов ва Шаҳзод Нурматовлардан иборат биринчи тўртлик старт аввалиданоқ пешқадамликни ўз қўлига олди ва 2000 метр масофага маррага биринчи бўлиб етиб келиб, олтин медалларга сазовор бўлди. 

Кейинроқ ўсмирлар ўртасида яккалик экипаж баҳсларида пойгалар ташкил этилди. Унда иштирок этган ҳамюртимиз Жасур Мавлонов марра чизиғини учинчи бўлиб кесиб ўтди ва бронза медалига лойиқ кўрилди. Шунингдек, икки кишилик экипаж баҳсларида Алишер Турдиев ва Сардор Тўлқинхўжаевлардан иборат жуфтлигимиз барча рақибларини ортда қолдириб олтин медалга сазовор бўлишди.  

Ва нихоят, терма жамоамизга учинчи “олтин”ни Евгений Агафонов, Давржон Давронов, Абдуазиз Раҳимжонов ва Жасур Мавлоновдан иборат тўртлик экипажи келтирди. Якунда Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатини 3 та олтин ва 1 та бронза медали билан якунлади. 

Маълумот учун, шу йилнинг 2-6 август кунлари Латвияда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Алишер Турдиев ва Сардор Тулкинхўжаевлардан иборат жуфтлик экипажи 2018 йили Аргентина мезбонлик қиладиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритганди. Бу сафар энди Камила Мақсудова нуфузли мусобақа йўлланмасига эга бўлди. 

Ана шу тариқа Академик эшкак эшиш бўйича терма жамоамиз мамлакатимиз учун ўсмирлар Олимпия ўйинларига ажратилган максимал 2 та йўлланмани қўлга киритиб бўлди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг