UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

10 апр 20:04
Янгиликлар

Оғир атлетика

Акбар Жўраев Жаҳон кубогида 3 та олтин медални қўлга киритди! Унинг вазнидаги яна бир ҳамюртимиз ҳам совриндор бўлди

Таиланднинг Пхукет шаҳрида давом этаётган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон Кубогининг яна бир куни ортда қолди.

Мусобақанинг  бугунги куни доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси супачага кўтарилди.

Дастлаб, аёллар ўртасида +87 кг вазн тоифасидаги спортчимиз Турсуной Жабборова ўз баҳсини ўтказди. "А" гуруҳида иштирок этган ҳамюртимиз даст кўтаришда 119 кг натижа қайд этиб, бешинчи бўлди. Афсуски, Турсуной силтаб кўтариш беллашувларида учта имкониятнинг бирортасидан фойдалана олмади.

Эркаклар ўртасидаги -109 кг вазн тоифаси беллашувларида эса термамизнинг икки нафар вакили - Акбар Жўраев ҳамда Шарофиддин Амриддинов қатнашди.

Қувонарлиси, Акбар Жўраев даст кўтаришда 189 кг, силтаб кўтаришда 227 кг ва икки кураш натижасига кўра, 416 кг натижа билан уччала йўналишда ҳам олтин медалга сазовор бўлди.

Яна бир вакилимиз Шарофиддин Амриддинов эса даст кўтаришда 170 кг натижа билан бронза медалини қўлга киритди. Ёш спортчимиз силтаб кўтаришда 208 кг ва икки кураш натижасига кўра 378 кг натижа билан мос равишда 5- ва 4-ўринларни эгаллади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг