UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59Месси терма жамоа сафида охирги 3 та ўйинда умуман гол ура олмади 0 16:38Шавкат Раҳмонов чемпионлик жангини кутмоқда 0 16:16Дана Уайт Фергюсон ҳақида: "Умид қиламанки, Тони фаолиятини якунлайди" 0 15:53"Мен тарихдаги энг зўр яримоғир вазнлиман" - Доминик Рейес 0 15:29Йўғе?! "Реал" 2025 йилги клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этмоқчи эмас 0 15:08UFC раҳбарияти Шавкат Раҳмоновга собиқ чемпион билан жангни режа қилган экан 0 14:45"Реал" Карлос Алькаразни чемпионлик билан табриклади 0 14:23Райан Гарсия ҳибсга олинганидан сўнг илк фикрларини билдирди 0 14:01Шон О’Мэлли Нурмагомедов - Сэндхаген жангининг ўтказилишига ишонмаяпти 0 13:40Саккиз карра Олимпиада чемпиони Усэйн Болт жароҳат олди, уни замбилда олиб чиқиб кетишди + ФОТО 0 13:19Эрон - Ўзбекистон ўйинида "Сепахон" - ОКМК (9:0) учрашувини бошқарган ҳакам ишлайди 0 12:58UFC раҳбари Тони Фергюсоннинг промоушендаги келажаги ҳақида гапирди 0 12:37Дзюдо бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хорватияга жўнаб кетди 0 12:16АҚШнинг Олимпиада учун таркиби маълум. Баҳодир Жалолов вазнида "зарбасиз" Жошуа! 0 11:55"Рома" раҳбари АПЛ жамоасини сотиб олиши мумкин 0

26 июн 19:57
Янгиликлар

Самбо

Алишер Алимов: "Ўзбекистонда самбонинг ривожида ОАВ ходимларининг ўрни беқиёс"

27 июнь куни мамлакатимизда Матбуот ва ОАВ куни сифатида нишонланади.

Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон самбо ассоциацияси юртимизда ушбу спорт турини фаол тарзда ёритиб келаётган бир гуруҳ ОАВ ходимлари билан учрашув ташкил этди. Тадбирда Осиё самбо уюшмаси президенти Аламжон Муллаев ва Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов иштирок этди. 

Ассоциация раҳбари Алишер Алимов журналистларни касб байрами билан қутлар экан, ушбу спорт турининг ривожида ОАВнинг ўрни катта эканлиги ҳақида гапирди. 

"Барчангизни ушбу тадбиримизда кўриб турганимиздан мамнунмиз. Ўзбекистонда яқин йиллардан буён самбони ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда Сизларнинг - Оммавий ахборот воситалари ходимларининг ўрни беқиёсдир. Шуни ишонч билан айта оламанки, ОАВ вакиллари юртимизда самбони оммалаштириш, уни янада ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшувчи бўғинлардан биридир. Сизларнинг меҳнатингиз сабаб амалга оширилаётган ишлар, ютуқларимиз халқимизга етиб боради. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни, сизлар орқали эса юртимиздаги бошқа ОАВ ходимларини касб байрами билан муборакбод этамиз. 

Барчангизга ижодий муваффақиятлар тилаб қоламиз", - деди Алишер Алимов.

Дўстона рухда кечган учрашувда ОАВ ходимларига дастурхон ёзилди ва самимий суҳбат қурилди. 

Тадбир якунида меҳмонлар учун эсдалик совғалари тақдим этилди. 

 

 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг