UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30"Tour of Bostonliq". Бу сафар Никита Цветков кучлилар қаторида! 0 09:09Фомин Киселякда муваффақиятли старт олди 0 08:48Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди 0 08:27Дастин Порье Ислам Махачевга қарши жангни ўзига хос формада ўтказади + ФОТО 0 08:06"Tour of Bostonliq Ladies". Иккинчи босқичда Мисюрина иккинчи, Кускова учинчи бўлди 0 07:45Дзюдочиларимизнинг тоғли Бакурианидаги ўқув-машғулот йиғини давом этяпти ФОТОРЕПОРТАЖ 0 07:24"Ал Насср" маошини ошириш эвазига Роналду билан шартномани узайтирмоқчи 0 07:03Сакен Бибиосинов: "Ўзбеклардан олдин Қозоғистонда икки карра Олимпиада чемпиони бўлишини хоҳлардим" 0 20:49Қаршида Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0 20:28Дмитрий Бивол: "Ҳозир Бетербиевни унутиб туришим лозим" 0 20:07Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди 0 19:46"Ролан Гаррос". Даниэль Коллинз муваффақиятли старт олди 0 19:25Ислам Махачев: "Порье билан жангим тўлиқ давом этмайди" 0 19:04Дунёнинг 7-ракеткаси қаторасига иккинчи йил ҳам "Ролан Гаррос"ни 1-даврадаёқ тарк этди 0 18:43Анчелотти Лига 1`да 9-ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин 0

11 апр 14:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалоловнинг собиқ рақиби проф боксдаги 10-жангини ўтказади

Олимпия ўйинлари совриндори Ричард Торрес (9-0, 9 КО)га навбатдаги рақиб берилди.

Америкалик 24 ёшли Торрес 18 май куни АҚШда ўзи сингари мағлубият нималигини билмай келаётган ватандоши Брэндон Мурга (14-0, 8 КО) қарши рингга кўтарилади. Бу Торрес учун проф фаолиятидаги 10-жанг бўлади. Ричард барча жангларини муддатидан аввал якунлаган.   

30 ёшли Мур ҳам ҳали мағлубият ва дуранг қайд этмаган. Ўн тўртта жангининг 8 тасида рақибларини нокаутга учратган. Иккала боксчи ҳам шу кунгача мағлубиятга учрамаган рақиблар билан жанг қилган.

Маълумот учун, Торрес-Мур жанги 18 май куни Top Rank промоутерлик компанияси томонидан Сан-Диего шаҳрида ташкил этилади. Оқшомнинг марказий жанги енгил вазн тоифасида вакант бўлиб турган WBO чемпионлик камари учун Эммануэл Наваррете ҳамда Денис Беринчик ўртасида кечади.

Қайд этиш жоиз, Баҳодир Жалолов ва Ричард Торрес ҳаваскор боксда икки бор тўқнаш келган ва ҳар икки жангда ҳамюртимизнинг қўли баланд келган. Токио-2020 Олимпиадаси финалида Жалолов Ричард Торресни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг