UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

12 окт 08:01
Янгиликлар

Замонавий бешкураш

Баҳромжон Газиев Ўзбекистон поло федерациясига раис этиб сайланди

Йил сайин мамлакатимизда бир қатор янги спорт турлари бўйича миллий федерация ва ассоциациялар ташкил қилинмоқда.

Бугун юртимизга янги спорт тури кириб келди, деб айтиш мумкин. Тошкент Халқаро Вестминстер университетида куни кеча очилган Ўзбекистон поло федерациясига янги раҳбар сайлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов олиб борди. Ойбек Омилович даставвал тадбирнинг кун тартиби билан таништириб ўтди. Шундан сўнг кун тартибидаги биринчи масала – Ўзбекистон поло федерациясига янги раҳбар сайлаш жараёнига ўтилди. Бу борада Ўзбекистон замонавий бешкураш федерациясининг раиси Баҳромжон Газиев номзоди илгари сурилди. Иштирокчилар номзодни бир овоздан маъқуллашди ва Б.Газиев Ўзбекистон поло федерациясига раис этиб сайланди.

Тадбир давомида Баҳромжон Валиевич янги лавозимга сайлангани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ушбу лавозимга лойиқ кўрганингиз учун барчангиздан миннатдорман. Бу мен учун шараф. Елкамда катта масъулият турганини ҳис қилиб турибман. Муҳтарам Президентимиз бошчилигида мамлакатимизда спортни ривожлантириш борасида улкан ишлар олиб борилмоқда. Темурийлар даврида халқимиз севиб ўйнаган ушбу спорт турини қайтариш вақти келди. Бу борада Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Халқаро поло федерацияси ва бошқа ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўямиз», – деди Баҳромжон Газиев.

Шундан сўнг федерация раҳбариятининг бошқа лавозимларига вакиллар сайланди. Унга кўра, Ўзбекистон поло федерациясининг раҳбарияти қуйидагича кўриниш олди:

Федерация раиси: Баҳромжон Газиев
Фахрий раис: Комилжон Каримов
Раис маслаҳатчиси: Яков Рибалский
Раис ўринбосарлари: Баҳром Мирмаксимов, Ксения Гулямова, Ахрор Ҳайдаров.
Бош котиб: Абдурасул Мўминов

Тадбир давомида МОҚ вице-призеденти, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов ҳам сўзга чиқиб, янги жамоанинг келажакдаги фаолиятига омад тилаб ўтди.

Шунинг билан Ўзбекистон поло федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг