UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

01 мар 19:54
Янгиликлар

Болалар спорти

«Баркамол авлод»: ўқувчи-ёшлар Президент соврини учун муносиб курашмоқда

Теглар :  Баркамол авлод
2021 йилнинг декабрь ойидан бошлаб академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари ўртасида «Баркамол авлод» спорт ўйинларининг республика финал босқичига старт берилди.

Декабрь ва февраль ойларида мазкур спорт ўйинларида бўлиб ўтиши кўзда тутилган 14 та мусобақанинг 6 таси юқори савияда ташкил этилди.

Мусобақанинг республика финал босқичи биринчи мусобақаси декабрь ойида дзюдо бўйича ташкил этилиб, унга Нукус шаҳри мезбонлик қилган эди. Иккинчи мусобақа Жиззах шаҳрида енгил атлетика бўйича ташкил этилди ва учинчи мусобақа кураш бўйича Бухорода бўлиб ўтди.

Қисқа танаффусдан сўнг, февраль ойида Хоразм вилоятида волейбол бўйича қизлар ўртасида, ушбу спорт тури бўйича ўғил болалар ўртасидаги мусобақа Тошкент шаҳрида ва ҳозирча сўнгги мусобақа гандбол бўйича ўғил болалар ўртасида Андижон вилоятида ўтказилди.

Ҳаммамизга маълумки, 12 та спорт туридан ўтказилувчи «Баркамол авлод» спорт ўйинларининг республика финал босқичи якунида 14 та ҳудуднинг ҳар бир мусобақа давомида тўплаган очколари ҳисобига кўра умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритган ҳудуд аниқланади.

Ўтказилган 6 та мусобақадан сўнг, якуний жадвални хоразмлик спортчилар 66 очко билан бошқариб туришибди. Эътиборлиси, Харзм терма жамоаси вакиллари бирор марта ҳам мусобақада умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритмаган, лекин улар ўтказилган 6 та мусобақани 5 марта кучли тўртликда якунлашни уддасидан чиқишди. Шу сабабдан хоразмликларнинг тўплаган очколари салмоқли кўринишга эга.

Жадвалнинг иккинчи ўринида 65 очко билан Самарқанд вилояти вакиллари жой олган. Улар ўтказилган мусобақаларда 1 марта 2-ўринни ва 3 марта 3-ўринни эгаллашган.

Жадвалнинг учинчи ўринидан бир йўла икки ҳудуд жой олган. Бухоро ва Фарғона вилояти спортчилари ҳозирча бир хил 63 очко жамғаришган.

Бунда бухороликларнинг кураш ва енгил атлетика бўйича ўтказилган мусобақаларда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритгани асосий омил бўлиб турган бўлса, фарғоналиклар волейбол мусобақаларида ҳам қизлар ҳам ўғил болалар ўртасида энг кучли жамоа эканликларини исботлашди.

«Баркамол авлод-2021» спорт ўйинларининг республика финал босқичи якунига қадар 7 та спорт тури бўйича яна 8 та мусобақа ўтказилади. Шу боисдан ушбу жадвалда ҳудудлар бир неча марта ўзаро ўрин алмашишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, финал босқичи якунида жадвалнинг юқори учлигидан ўрин олган ҳудудларнинг спортчи-ёшларига Президент совринлари топширилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг