UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

27 июн 09:19
Янгиликлар

Ўқ отиш

Байрамни безаган баҳслар ёхуд қалам аҳли мерганлик борасида беллашишди

Мамлакатимизда ҳар йили 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахбарот воситалари ходимлари куни сифатида кенг нишонланади.

Ушбу қутлуғ сана муносабати билан жойларда учрашувлар, давра суҳбатлари ва спорт мусобақалари ўтказиш анъанага айланган. 

Ўзбекистон Республикаси “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши, Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази ҳамкорлигида пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича ташкил этилган Хоразм вилояти мусобақаси ана шулар сирасидан, албатта.

Урганч тумани ўқув-спорт техника клуби спорт базасида уюштирилган мазкур биринчиликда воҳада фаолият юритаётган ахборот хизмати раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, хусусан, матбуот, телевидение, радио эшиттириш ходимлари, журналист ва блогерлар ўзларининг мерганлик маҳоратини синовдан ўтказишди.

Баҳслар кутилганидек жуда қизиқарли кечди. Якуний сарҳисобларга кўра, аёллар биринчилигида “8 TV” телеканали журналисти Феруза Очилова зафар қучди. Хоразм радиоси сухандони   Бекпошша Эркаева иккинчи, “8 TV” телеканали мухбири Гули Зарипова учинчи ўринни эгаллади. 

Эркаклар мусобақасида эса murojaat24.uz веб-сайти муҳаррири Нажотбек Машарипов моҳир мерган эканлигини исботлаб берди. У ҳақли равишда ғолибликни қўлга киритди. Ушбу йўналишда “S-Iqbol TV” телеканали масъул ходими Илҳом Матрасулов иккинчи, “Istemolchi va huquq” газетасининг ҳудудий мухбири Қаҳрамон Эшчанов учинчи ўринни банд этди.

Ҳа айтганча, тадбир доирасида “Ватанпарвар – менинг танловим” шиори остида давра суҳбати ҳам ташкил этилди. Унда “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши раиси Даврон Ибрагимов ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи Д.Бекчанова қатнашиб, жойларда фаолият юритаётган ахборот хизмати раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерларнинг жамиятимизда тутган муносиб ўрни ҳақида сўз юритишди. 

Шунингдек, давра суҳбати қатнашчилари “Ватанпарвар” ташкилотининг мақсад ва вазифалари борасида маълумотга эга бўлишди, ўзларининг қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоблар олишди.

Таъбир жоизки, спорт мотоцикллари ва велосипедлари, картинг ва парашют спорти анжомларидан иборат кўргазма ҳам тадбирга ўзгача файз ва тароват бағишлади.

- Бугунги тадбир ижод аҳлида унутилмас таассуротлар қолдирди, барчага байрамона кайфият улашди. Спорт – соғлик гарови эканлигини яна бир бор исботлаб берди. Фурсатдан фойдаланиб, бизга мана шундай қувончли онларни туҳфа этган ташкилотчиларга самимий миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз, - дейди Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳодир Худайберганов.

Мусобақанинг ёпилиш маросими тантанали тарзда ўтказилди. Биринчиликнинг ғолиб ва совриндорлар тегишли даражадаги диплом ва совғалар билан тақдирландилар.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Ўзбекистон спорт фахрийси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг