UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

23 сен 17:22
Янгиликлар

Триатлон

BEFIT RACE – янги форматдаги мусобақалар Тошкентдаги экопаркда бўлиб ўтди

Теглар :  Триатлон
2019 йил 22 сентябрда Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Марказий экопарк ҳудудида мутлақо янги форматда, «Соғлом инсонлар – соғлом миллат заминидир» шиори остида BEFIT RACE спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

BEFIT RACE – жами 5 км масофа ва тўсиқларни енгиш, сузиш, югуриш ва бошқа кўп спорт машқларини ўз ичига олган мусобақа – куч ва чидамлиликнинг ҳақиқий синовидир. Ушбу мусобақа куч синашнинг энг яхши усулларидан бири.

Ушбу тадбир мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи, спорт ва фитнессни ривожлантириш ва тарғиб қилишда яна бир қадам, шунингдек шаҳар ҳаётидаги улкан спорт мусобақаси бўлди. BEFIT RACE Ўзбекистон пойтахтининг марказида фаол ҳаёт тарзи тарафдорлари ва мухлисларини ўз атрофида бирлаштирди. Бундай тадбирлар спорт муҳитини ривожлантиради, спортчилар ва ҳаваскорлар ўзларини ривожлантиришига туртки беради.

Мусобақа дастурига якка ва жамоавий ёъналишлар киритилган: 60 нафар спортчи якка тартибда иштирок этдилар, жамоавий баҳсда эса ҳар бири 5 кишидан иборат 6 та жамоа чемпионлик учун курашишди. Ушбу мусобақалар вақтга ўтказилиб, ўртача ва юқори даражадаги жисмоний тайёргарликка мўлжалланган.

Меҳмон ва томошабинлар учун "Вячеслав Евгенич"дан тайёрланган махсус кўнгилочар дастур ва ДЖ Самнинг мусиқий кайфияти мусобақалар давомида ажойиб спорт байрами муҳитини яратди. Тақдирлаш маросими ўзбек эстрада юлдузларининг ёрқин концерти билан якунланди: Юлдуз Усмонова, Шаҳзода, DJ Пилигрим, Муниса Ризаева, “Шаҳзод” гуруҳи ва бошқа юлдузлар ўзларининг хит қўшиқлари билан меҳмонларга қувонч улашдилар.

МУСОБАҚА БОСҚИЧЛАРИ
1. Эшкак эшиш
2. Шиналар билан югуриш
3. Нишабланган девор (тўр)
4. Сузиш
5. Нишабланган девор (арқон)
6. Тўсиқли йўлакда қоп билан югуриш
7. Тўсиқлар
8. Деворга кўтарилиш
9. Шиналарни ағдариш
10. Қопларни кўтариш
11. Тўр
12. Қоплар
13. Арқонлар

МУКОФОТЛАР ФОНДИ
Якка тартибдаги иштирокчилар:

1-ўрин - 5.000.000 сўм эркак/аёл
2-ўрин - 3 000 000 сўмлик эркак/аёл
3-ўрин - 2.000.000 сўм эркак/аёл
Жамоавий мусобақалар:
Ғолиб жамоага 5.000.000 сўм берилади.

НАТИЖАЛАР
Аёллар

3-ўрин – Короткова Елена
2-ўрин – Бугакова Аделия
1-ўрин – Дацковская Екатерина

Эркаклар
3-ўрин – Шадрин Семён
2-ўрин – Зайцев Алексей
1-ўрин – Салений Александр

Жамоавий мусобақа ғолиби – Ahmat CrossFit Arena / CrossFit 998

Фахрий ўрин – ёш тоифаси бўйича 1-ўрин – Гулсум Абдусаматова (65 ёш)



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг