UZ

Сўнгги янгиликлар

21:22Ўзбекистон МТЖ Теҳронга етиб борди + ФОТО 0 21:01"Uzchess Cup". 4-турдан сўнг "Masters" ва "Futures" гуруҳларида шахматчиларимиз якка пешқадам! 0 20:40Қаторасига уч йил "Ролан Гаррос" чемпиони бўлган Свёнтек кубок фотосессиясида иштирок этди + ФОТО 0 20:19"Uzchess Cup". Нодирбек Якуббоевда ажойиб ғалаба, у Парҳам Мақсудлуни таслим этди 0 19:58Суарес, Нуньес ва Вальверде. Уругвайнинг Америка кубоги учун таркиби маълум 0 19:37"Uzchess Cup"да яна бир ўзбек классик дербиси якунланди. Абдусатторов - Синдаров партиясида ким ғалаба қозонди? 0 18:05Теҳронда ўзбек кураши бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда + ФОТО 0 17:44"Ролан Гаррос". Аёллар ўртасидаги жуфтлик турнирида чемпионлар аниқланди 0 17:23"Манчестер Юнайтед" Ла Лигадаги форвард билан шартнома имзоламоқчи 0 17:02Замонавий бешкурашчиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашди 0 16:41Париж-2024 ареналари: Франциянинг яқин ўтмишдаги энг катта стадиони “Парк де Пренс” 0 16:20Бокс қўлқопларининг сиз билмаган тарихи (Мутолаа учун) 0 15:54"Арсенал" товон пули 130 миллион евро бўлган ўйинчини харид қиладими? 0 15:29Мураббий: "Царукян - масҳарабоз" 0 15:04Кремлёв: "Россия Олимпиадада боксчилари йўқлигидан хеч нарса йўқотмайди" 0

30 авг 16:34
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш бўйича терма жамоа аъзолари учун тадбир ташкил этилди

Хабарингиз бор, 4-11 сентябрь кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида илк бор МДҲ давлатлари ўйинлари ўтказилади.

Мазкур МДҲ давлатлари ўйинлари дастуридан белбоғли кураш спорт тури ҳам ўрин олган. Ушбу нуфузли мусобақада белбоғли кураш бўйича 14 нафар терма жамоамиз ҳам муносиб иштирок этишлари учун бош мураббий Усмон Маҳаматов бошчилигида Чирчиқ олимпия захиралари коллежида 20-29 августь кунлари ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишди.  

Ўқув-машғулотлари якунлангач, кеча 29 августь куни Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, “Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар кенгаши ҳамда “Адолат” СДПнинг “Ёш адолатчилар” қаноти Тошкент вилояти Кенгаши билан ҳамкорлигида Чирчиқ шаҳрида ушбу терма жамоанинг мусобақага кетиш олди ва Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан байрам дастурхони ёзиб, ўзига хос кузатув тадбирини ўтказишди.

Тадбирда Чирчиқ шаҳар ҳокими Санжар Юсупов, сектор раҳбарлари, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ва бошқалар иштирок этиб, спортчиларнинг МДҲ давлатлари ўйинларида муносиб иштирок этиб, кучлилар қаторидан жой олишини ва олтин медалларни қўлга киритиб, ватанимиз байроғини энг баланд кўтарилишида бор маҳоратларини намаён этишларини таъкидлаб, уларга нуфузли беллашувларда омад тилашди.

Тадбир сўнггида Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ҳамда “Ёш адолатчилар” қаноти Тошкент вилояти Кенгаши томонидан терма жамао аъзоларига эсдалик совғалари улашилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг