UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0 14:23Goal АПЛда мавсумнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди 0 14:02Адҳам Икрамов жаҳон чемпионатига йўл олаётган дзюдочиларимизга оқ фотиҳа берди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:41Стефанос Циципас Рим "Мастерс" 1/4 финалида 0 13:20Хорижий нашр UFC'да порлаши кутилган жангчилар рўйхатини эълон қилди. Ундан Нурсултон Рўзибоев ҳам ўрин олган 0 12:59"Боруссия" — "Реал" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум 0 12:38Расман: Чемпион Леон Эдвардснинг жанги тасдиқланди 0 12:17Ига Свёнтек Рим WTA 1000 турнирининг илк 1/2 финалчиси 0 11:56Бугун Дўсматов, Холдаров ва Музаффаров Хабаровскда рингга кўтарилади 0 11:35Ортеганинг сейви Гвардиолани йиқилишга мажбур қилди + ФОТО 0 11:14Рим "Мастерс" турнирининг амалдаги чемпионини мағлуб этишди 0 10:53Жангга бир ой қолганда Тагир Уланбековнинг рақиби ўзгарди 0 10:32Нурсултон Рўзибоевнинг америкалик мураббийи мухлисларга мурожаат қилди 0 10:11Тимур Кападзе Олимпия ўйинларидаги шароитлар билан танишиш учун Парижга борди 0 09:50Жаҳон чемпионатига йўл оладиган терма жамоамиз таркиби маълум + ПОСТЕР 0

18 дек 11:45
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли курашчиларимиз жаҳон Кубогида 21 та медаль қўлга киритишди + ФОТО

Теглар :  Белбоғли кураш
15-17 декабрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасида белбоғли кураш бўйича жаҳон кубоги беллашувлари бўлиб ўтди.

Мазкур жаҳон кубогида 23 давлатдан 300 нафарга яқин полвонлар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида ғолиблик йўлида беллашишди. 

Қувонарлиси, спорт делегацияси раҳбари, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, миллий терма жамоа бош мураббийи Шавкат Мирзақулов бошчилигидаги терма жамоамиз ушбу жаҳон Кубогида муваффақиятли иштирок этиб, 2 та олтин, 2 та кумуш ва 17 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида фахрли учинчи ўринни банд этишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозим, мусобақа давомида Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги консуллигининг биринчи котиби Самандар Юлдошев ҳамда "Урал-Ўзбекистон" дўстлик жамияти раиси Абид Туратовлар спортчиларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб туришди.

Демак, қуйида жаҳон кубоги баҳсларининг эркин ва классик йўналишларида ғолиб ва совриндор спортчилар билан танишамиз. 

Олтин медаль

Фарангиз Абдунабиева (52 кг.), Ойбек Султонов (68 кг.). 

Кумуш медаль 

Муроджон Ҳамидов (68 кг.), Лаззат Тулепберганова (70 кг.). 

Бронза медаль 

Обиджон Ибрагимов (57 кг.), Азизбек Кенжаев (57 кг.), Бекпўлат Бакиров (62 кг.), Абдутолиб Маҳкамов (68 кг.), Ҳислат Каримов (68 кг.), Ойбек Муллабоев (100 кг.), Ферузбек Мирзакаримов (100 кг.), Собиржон Уссубоев (100 кг.), Элмурод Аҳмаджонов (68 кг.), Бекзод Камолиддинов (90 кг.), Ойбек Тошпўлатов (90 кг.), Манзура Мўйдинова (52 кг.), Молдир Алимбоева (58 кг.) Нилуфар Абенова (66 кг.), Аъзамжон Анваржонов (+100 кг.),  Ўринбой Абдусаматов (+100 кг.).

Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг