UZ

Сўнгги янгиликлар

12:59"Боруссия" — "Реал" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум 0 12:38Расман: Чемпион Леон Эдвардснинг жанги тасдиқланди 0 12:17Ига Свёнтек Рим WTA 1000 турнирининг илк 1/2 финалчиси 0 11:56Бугун Дўсматов, Холдаров ва Музаффаров Хабаровскда рингга кўтарилади 0 11:35Ортеганинг сейви Гвардиолани йиқилишга мажбур қилди + ФОТО 0 11:14Рим "Мастерс" турнирининг амалдаги чемпионини мағлуб этишди 0 10:53Жангга бир ой қолганда Тагир Уланбековнинг рақиби ўзгарди 0 10:32Нурсултон Рўзибоевнинг америкалик мураббийи мухлисларга мурожаат қилди 0 10:11Тимур Кападзе Олимпия ўйинларидаги шароитлар билан танишиш учун Парижга борди 0 09:50Жаҳон чемпионатига йўл оладиган терма жамоамиз таркиби маълум + ПОСТЕР 0 09:29Расман. UFC Парижда турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 09:08Григор Димитров Рим "Мастерс"даги иштирокини якунлади 0 08:47"Реал" "Алавес"ни сочиб ташлади, Гюлер яна гол урди 0 08:26WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди + ФОТО 0 08:05UFC юлдузига Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиш таклифи берилгани маълум бўлди. Жавоб қандай бўлган? 0

17 июн 19:18
Янгиликлар

Баскетбол

"Беш ташаббус Олимпиадаси" доирасида стритбол баҳслари + ФОТО

Чирчиқда "Беш ташаббус Олимпиадаси" доирасида стритбол бўйича "В" лига финал беллашувлари ўтказиляпти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги "Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 201-сонли қарорига мувофиқ, маҳаллалардаги ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ёшларни маданият, санъат, спорт, китобхонлик, ахборот технологиялари йўналишлари бўйича иқтидорларини кашф этиш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида беш босқичда (маҳалла-сектор-туман-ҳудуд-республика даражасида) "Беш ташаббус олимпиадаси" беллашувлари йўлга қўйилган. 

Айни пайтда жойларда “Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги спорт турлари бўйича бешинчи Республика финал беллашувлари ўтказилмоқда. Жумладан, стритбол бўйича ўғил болалар ўртасидаги “В” лига финал мусобақаларига Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази мезбонлик қилмоқда.

Регламентга кўра, Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида юқори савияда ташкил этилган мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Муқимжон Арзиқулов, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Султонбеков, Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов, Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази директори Равшан Гафуров ва бошқалар спортчиларни қутлаб, уларни мусобақаларда юқори ўринларни эгаллашлари учун омад тилашди. 

Таъкидлаш керак, стритбол бўйича ўғил болалар ўртасида 3 та ёш тоифасида (16-21, 22-26, 27-30) Қорақалпоғистон Республикаси,Тошкент шаҳри барча вилоятлардан 238 нафар ёшлар ғолиблик учун беллашишмоқда. 

Шунингдек, мусобақа иштирокчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун  шахмат-шашка, стол тенниси, бадминтон ўйинлари, ҳар куни кечки пайтда эса таниқли санъаткорлар иштирокида маданий тадбирлар ташкил этилган. 

Бир сўз билан айтганда, Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида мусобақа иштирокчилари учун барча шароитлар муҳайё этилган. Мусобақа 20 июнга қадар давом этади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг