UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

27 июн 13:04
Янгиликлар

Тадбирлар

Боку мамлакатларнинг спорт соҳасидаги дўстлик платформасига айланди

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов айни кунларда Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида хизмат сафарида бўлиб туришибди.

Мутасаддилар 26-29 июнь кунлари ушбу шаҳарда ўтадиган Жисмоний тарбия ва спортга масъул вазир ҳамда юқори мансабдор шахсларнинг еттинчи халқаро анжуманида (MINEPS VII) иштирок этишади. Унда 50 дан ортиқ мамлакатдан ташриф буюрган делегатлар қатнашмоқда.

Тадбир давомида соҳадаги ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш юзасидан қатор келишувларга эришилмоқда. Жумладан, Адҳам Икрамов Эрон Спорт ва ёшлар вазири Ҳамид Сажжади билан учрашув ўтказди. 

Таъкидлаш жоиз, ҳар икки давлат Президентлари бир неча кун аввал Теҳронда ўзаро учрашишган эди. Суҳбатда мамлакат раҳбарларининг дўстона сиёсатини спорт соҳасида давом эттириш, ўзаро тажриба алмашиш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, А.Икрамов ҳамда О.Касимов Озарбайжон Ёшлар ва спорт ишлари вазири Фарид Гайибов ҳамда мамлакат Олимпия қўмитаси Бош котиби Азер Алиев билан ҳам учрашишди. Суҳбат давомида ҳар икки давлат ўртасида соҳага оид ҳамкорликни кучайтириш ва мустаҳкамлаш кун тартибининг асосий мавзуларидан бири бўлди. 

Режага кўра, ташриф давомида яна бир қатор мамлакатларнинг спорт соҳасидаги етакчилари билан ҳам учрашувлар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг